4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа
Download 147.34 Kb.
|
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив
В.Артс ва Дж.Гелиссен таҳлили
Фаровонлик давлатини таснифлашга ёндашувларнинг кенг таҳлили В.Артс ва Дж.Гелиссенлар томонидан ўтказилди. Уларнинг ишлари фаровонлик давлатларининг натижавий таснифланишини яратиш мумкинми, деган муаммога бўлган қизиқиш билан белгиланган. Артс ва Гелиссенлар ишни Эспинг-Андерсеннинг дастлабки меҳнатини таҳлил қилишдан бошладилар, унинг назариясининг ижобий ва салбий жиҳатларини қайд этдилар. Кейинчалик, улар “Фаровонлик капитализми уч дунёси” чиққандан кейин кейинги йиллар давомида ўтказилган таснифий таҳлилга мурожаат қилдилар. “Умумий фаровонлик давлатларининг кенгайтирилган таснифидан, - деб ёзади тадқиқотчилар, - бизнинг фикримизча, Эспинг-Андерсеннинг таснифида тўғридан-тўғри эслатиб ўтилмаган давлатларнинг қизиқарли тавсифларига эътиборни жалб қиладиган олтита таснифларни ажратдик”135. Таҳлил қилинган таснифлаш ва уларнинг асосий тавсифлари ягона жадвалга олиб боради (8-жадвал). Артс ва Гелиссенлар Эспинг-Андерсеннинг таснифини танқид қилишга далиллар келтирадилар136. Ўз навбатида, Эспинг-Андерсеннинг таснифини Ўрта Ер денгизи мамлакатларини ўз таснифига киритмаганлиги учун танқид қиладилар. Унинг Ўрта Ер денгизига эътиборсизлиги “жанубий” моделнинг ёки “лотин камари” модели мавжудлиги ҳақидаги фаол дебатларга олиб келди. Кастрогалос Эспинг-Андерсеннинг нуқтаи назарини қўллаб-қувватлайди, буни Ўрта Ер денгизи бўйи мамлакатлари “пухта гуруҳни ҳосил қилмайди, аммо кўпроқ кичик тоифани, минтақавий модель кўринишини ҳосил қилади, деган фикр орқали далиллайди137. Бироқ бошқа шарҳловчиларга кўра, Жанубий Европани алоҳида гуруҳ сифатида кўриш мантиқан тўғри бўлади. Лейбфрид, Феррера ва бошқа тадқиқотчилар Европа умумий фаровонлик давлатларининг таснифини ишлаб чиқиб, ижтимоий сиёсат алоҳида “жанубий” моделининг амал қилишини ифодалашга уриндилар138. 8-жадвал
Download 147.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling