4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа
Download 147.34 Kb.
|
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив
Шунингдек, Лейбфрид 1992 йилдаги асарида ижтимоий сиёсатнинг тўртта тартиботини ёки Европа иттифоқига аъзо- мамлакатлар ўртасидаги камбағалликни ажратади: Скандинавия, “бисмаркча”, инглиз-саксон мамлакатлари ва “лотин камари” мамлакатлари. Феррера ҳам ижтимоий сиёсат “жанубий” модели таснифлашига киритишни пухта далиллайди. У ижтимоий ҳимоя тизимининг қуйидаги тўртта ўлчовларида мужассамлашади: кириш қоидаси (қабул қилиш қоидалари); тўловлари бериладиган шароитлар; ижтимоий ҳимояни молиялаштириш меъёрлари, ва ниҳоят, ижтимоий ҳимоя турли чизмаларини бошқариш учун ташкилий-бошқарув тизимлаштириш. Ушбу ўлчовларга асосланиб, у Скандинавия, инглиз-саксон, “бисмаркча” ва жанубий мамлакатларни фарқлайди139. Эспинг-Андерсен концепцияси танқидининг қуйидаги тўлқини антипод-мамлакатларни (яъни Австралия ва Янги Зеландия) умумий фаровонлик либерал моделига киритиш билан боғлиқ. Ушбу нуқтаи назар ижтимоий фаровонликда ушбу мамлакатларнинг катта иштирокига асосланган. Артс ва Гелиссен кейинчалик Кастлзга (1998) таянади, Австралия ва Янги Зеландия ижтимоий ҳимояга стандарт либерал моделга нисбатан аниқ ва кенгайтирилган ёндашувга эга, деган хулосага келди. Чегаравий миқдор шу тариқа нисбатан юқори даражада ўрнатилган, аҳолининг катта қисми катта неъматларга эга бўлади. Кастлз хулосаларига мувофиқ, антиподлар муҳтожлар даромад даражасини қўллаб-қувватлаш яхши тизимларидан бирига эга. Қайта тақсимлашга ижтимоий дастурлар орқали эмас, балки анъанавий равишда иш ҳақини назорат қилиш ва бандликнинг муҳофазаланганлиги орқали эришилган. Шундай қилиб, бозорни тартибга солиш билан таъминланган кафолатланган даромад ушбу фаровонлик давлатларининг институционал таркибида муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли антипод мамлакатлар фаровонлик давлатларининг алоҳида турини мужассамлаштиради, деган тасаввур ҳосил қилади. Бу Ф.Кастлз ва Д.Митчелл (1993) ларни ижтимоий сарфлар даромадларни қайта тақсимлашнинг ягона усули ҳисобланиши масаласига олиб келди. Давлатлар бозор самарасини ушлаб туриши мумкин бўлган ёрдам шароитида даромадларни ушлаб туришнинг бошқа воситалари ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Ниҳоят, Артс ва Гелиссенлар умумий фаровонлик давлатининг гендер жиҳатлари ҳақидаги масалага мурожаат қиладилар. Жинснинг омил сифатида киритилиши шуни кўрсатадики, Эспинг-Андерсен эътибор қаратмаган ижтимоий сиёсат бир бутун соҳалари мавжуд. Айниқса, фаровонлик ва ҳимояни таъминлашда оиланинг ўрнини тизимли муҳокамаси етишмайди. Нафақат давлат ва бозор, балки оила ҳам фаровонликни таъминлайди140. Шундай қилиб, умумий фаровонлик давлати таснифининг тузилишига ёндашувлар ва Эспинг-Андерсен концепциясига танқидий огоҳлантиришларни батафсил таҳлил қилиб, Артс ва Гелиссенлар фаровонлик давлатининг умумлаштирувчи таснифини тузиш ва назариясини янада ривожлантириш учун барча асослар мавжуд, деган хулосага келади141. Download 147.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling