4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа
Умумий фаровонлик давлатини таснифлашнинг таққослама таҳлили (ХХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХI асрнинг биринчи ўн йиллиги)
Download 147.34 Kb.
|
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаровонлик таксономияси
3. Умумий фаровонлик давлатини таснифлашнинг таққослама таҳлили (ХХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХI асрнинг биринчи ўн йиллиги)
Шундай қилиб, Эспинг – Андерсен таснифи чоп этилган вақтдан бошлаб, кўпроқ такомиллашган иерархияни тузишга бир марта бўлмаган уриниб кўрилди. Улардан ҳар бири турли таснифлаш мезонларига асосланди, умумий фаровонлик давлатига таъриф бериш ва унинг барча фаолият соҳаларини қамраб олишга уриниб кўрилди. Натижада умумий фаровонлик давлатининг рақобатлашувчи таснифланиши мажмуи пайдо бўлди106. Қатор тадқиқотчилар Эспинг-Андерсен концепциясини тузатишга асосландилар ва мамлакатларнинг муайян таснифини таклиф қилдилар107. Ҳозирги вақтда нафақат учта108, балки тўртта109 ёки бештадан ортиқ110 умумий фаровонлик давлатларининг турли тартиботларини ўрганадиган турли комбинациялар мавжуд бўлади. Буларнинг ҳаммаси маълум чалкашликларни келтириб чиқарди ва таққослама ижтимоий сиёсат соҳасидаги алоҳида таҳлил предмети бўлди. Фаровонлик таксономияси Турли таснифлаш корпусининг вужудга келиши билан таснифлашнинг таққослама тадқиқотлар ўтказила бошлади. Ушбу тадқиқотлар нафақат баён қилиш хусусиятига эга, балки статистик усулларни қўллаш орқали ўтказилди. Бундай тадқиқотлар орасида К.Бамбранинг “Умумий фаровонлик давлати назариясининг икки ўлчовли камситиш таҳлили” асарини қайд этиш мумкин бўлиб, унда муаллиф Welfare State назариясини ривожлантирадиган машҳур рақобатлашувчи таснифлашнинг таққослаш натижаларини келтиради111. 7-жадвалда табақалашув кўрсаткичларини, тадқиқот ҳамда мамлакатлар бўйича қатнашиш усулларини ҳисобга олиб, ўтказилган тизимлаштириш натижалари акс эттирилган. Тадқиқотлар кўрсатишича, қатор мамлакатлар амалда барча таснифлашга киритилган бўлади. Мисол учун, Канада ва АҚШ кўп даражада барча таснифлаш ва иерархияда Данияда, Норвегия ва Швецияда ижтимоий-демократик тартибот ҳукмронлик қиладигани каби қатнашадиган фаровонлик либерал тартиботига киради. Греция, Португалия ва Испания Лотин тартиботидаги асосий мамлакатлари каби, Германия эса – консерватив модель идеал намунаси сифатида ўрганилади. Бироқ даромадларнинг тақсимланиши ҳалигача мунозарали ҳисобланади. Масалан, Австралия, Ирландия, Янги Зеландия ва Буюк Британия либерал ёки радикал моделга; Австрия, Бельгия, Финландия ва Нидерландия консерватив ёки лотин 7-жадвал
моделига киритилиши мумкин. Швейцария жиддий мунозараларни келтириб чиқаради, уларнинг ижтимоий сиёсати турли модель унсурларини бирлаштиради (либерал, консерватив112 ҳамда лотинча113). Download 147.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling