4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Умумий фаровонлик давлати моделларини тузишга ёндашувларнинг хилма-хиллиги (ХХ асрнинг иккинчи ярми – XIX асрнинг биринчи ўн йиллиги)


Download 147.34 Kb.
bet4/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

2. Умумий фаровонлик давлати моделларини тузишга ёндашувларнинг хилма-хиллиги (ХХ асрнинг иккинчи ярми – XIX асрнинг биринчи ўн йиллиги)


Издошлари

Шуни айтиш керакки, ўз аҳамияти ва умумий фаровонлик давлати назариясининг кейинги ривожланишига таъсири шароитида Г.Эспинг-Андерсеннинг асари бошланғич бўлмаган. Фаровонлик давлати турларини аниқлашга бўлган уринишлар аввал ҳам бўлган.


Й.Альбер фаровонлик давлати назариясининг таққослама таҳлилининг ривожланиш босқичларини ажратади.
1970-йилларнинг охирига қадар функционализм етакчи таълимот бўлиб қолди. Гарольд Виленски каби муаллифлар у ёки бу мамлакатга хос бўлган тафовутлар аҳолининг ёши бўйича табақалашуви, мавжуд ресурслар миқдори: аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот билан белгиланади.
1970-йилларнинг охири – 1980- йилларнинг бошларида низолар назарияси етакчилик қилди. Вальтер Корпи (1978)19, Франк Кастлз (1978), Манфред Шмидт (1982) ИҲТТ (Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти) га аъзо-мамлакатлар ижтимоий сиёсатидаги тафовутлар бир томондан, меҳнат билан ташкил қилинган ва иккинчи томондан, либерал-консерватив кучлар ўртасидаги ҳокимият мувозанати билан изоҳланиши мумкин.
Тахминан 80-йилларнинг ўрталарида давлат бюрократиясининг автоном ролини аниқлаган институционал мактаби машҳур бўлиб, ижтимоий муаммолар босимига шунчаки мослашишдан кўра, кўпроқ ижтимоий ислоҳотларнинг фаол ва мустақил ташаббускори сифатида амал қилади. 1970-йилларда Хью Хекло биринчи бўлиб ўрганишнинг шундай қисқартмасини очди, Гарвард университети профессори Теда Скочпол ва унинг ҳаммуаллифлари 1980 йилларда тадқиқот дастурини сиёсий элиталар ва институтлар ролининг предметига айлантирган ҳолда ўзгартирдилар20.
1990 йилларда конфигурацион таҳлил сунъий уринишлар амалга оширилиб, улар ёрдамида қандай омиллар мажмуи фаровонликнинг турли йўналишларига олиб боришини аниқлашга ҳаракат қиладилар21.
Тадқиқот анъаналаридаги тафовутларга қарамай, Альберга кўра, уларда умумий белги мавжуд: уларнинг ҳаммаси у ёки бу даражада давлатнинг аҳолига ижтимоий тўловларига эътибор қаратадилар. Бозор ва давлат ўртасидаги муносабатлар, давлат ёрдами билан синфий бўлинишни институционаллаштириш уларнинг асосий мавзуси ҳисобланади.
Умумий фаровонлик давлати ҳодисасининг бошқа машҳур тадқиқотчиси Чарльз Реджин шундай деб ёзади:”Юзага келган ижтимоий-иқтисодий тизимни белгилайдиган ғояларнинг умумийлиги шароитида муҳим миллий фарқлар мавжуд бўлди. Олимлар ушбу ҳодисанинг кўплаб изоҳларини таклиф қилдилар. Умумий фаровонлик давлати муаммолари бўйича илмий адабиётларда учта умумий тенденция кузатилади. Индустриализм мантиқи концепциясига кўра, умумий фаровонлик давлатининг ўсиши, “умумий фаровонлик давлатини яратиш саъйи-ҳаракатлари”даги миллатлараро тафовутлар, шу жумладан, пенсия тўловларига харажатлар иқтисодий ривожланиш, унинг демографик ва ижтимоий оқибатларининг маҳсули ҳисобланади. Сиёсий синфий кураш концепцияси тарафдорларининг далили шундан иборатки, фаровонлик давлати дастурларининг ҳажми, уларнинг қайта тақсимлаш таъсири кабилар ишчилар синфи ва сўл партия кучларини концентрациялаш даражасини белгиловчи омиллар ҳисобланади. Ва ниҳоят, центристларнинг талқинига кўра, давлат тузилмаси ва сиёсатни шакллантирувчи бюрократлар фаолияти (ижтимоий кучларнинг ҳокимият ости бўлмаган таъсирига нисбатан ўрганилади) умумий фаровонлик давлати дастурларидаги давлатлараро тафовутларнинг асосий манбалари ҳисобланадилар ва бу дастурларнинг вақт бўйича ўзгаришига жавоб берадилар22.
Лозаннадаги давлат бошқаруви Швейцария олий мактабининг (IDHEAP) ижтимоий сиёсат бўйича профессори Джулиано Бонолининг таъкидлашича, умумий фаровонлик давлатини таснифлашга бағишланган адабиётларни икки қисмга ажратиш мумкин: уларнинг бирида “қанча” жиҳати (яъни фаровонлик даражаси), бошқасида “қандай” жиҳати (Бисмарк-Беверижнинг молиявий дихотомияси) баён қилинади. Бонолининг фикрича, умумий фаровонлик давлатининг таснифида юқорида келтирилган жиҳатлардан бири бошқаларидан устунлик қилади; бундан жиҳатлар бир ўлчовли таснифлаш ҳисобланиши келиб чиқади. Шундай қилиб, таснифни тузган олим қандай ўзига хос омиллардан фойдаланганлигидан қатъий назар, икки асосий тадқиқ этилаётган жиҳатлардан фақат биттаси амал қилади. Икки ўлчовли таснифлашни тузиш учун бундай омиллар сифатида ЯИМ да ижтимоий харажатлар улуши ва қўйилмаларни молиялаштириш ва ижтимоий харажатларни солиқли молиялаштириш улуши сифатида чиқиши мумкин. Бонолининг таъкидлашича, ушбу икки омил биргаликда ҳам “қанча”, яъни миқдор муаммосини, ҳам “қандай” муаммосини, Бевериж таснифи (мажбурий ижтимоий суғурта тизими) ва ихтиёрий ижтимоий суғурта тизимига қўйилмаларга асосланган Бисмарк таснифини таққослашда мужассамлашади23.
Европадан чалғиган, аммо ИҲТТ га аъзо мамлакатлар доирасида қолган ҳолда олимлар юқорида эслатиб ўтилган таснифлаш қўлланувчанми ёки кўп даражада турли мамлакатлар ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда, хусусан, дунёда ушбу мавзунинг оммавийлиги билан тадқиқотларни давом эттириш тақозо этилади. Шунингдек, масалан, Шарқий Осиё татбиқан умумий фаровонлик давлати конфуцийчилик модели, Австралия ва Янги Зеландияда қўлланиладиган радикал моделнинг амал қилиши кўриб чиқилди24.
Натижада бир ярим ўн йилликлар давомида умумий фаровонлик давлатининг кўплаб таснифлари пайдо бўлди. Муаллифлар умумий фаровонлик давлатини қандай тамойиллар асосида таснифлаш лозимлиги ҳақида баҳлашдилар25. Бирлари давлатнинг маълум бир сиёсий тартиботга мансублиги шундай тамойил ҳисобланади, деб таъкидлашди26, бошқалари – ҳокимиятни тузиш услубияти27; учинчилари – Welfare State ҳар хил турлари ичида гендер стратификациясининг табиати ва ҳ.к.



Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling