4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet9/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

Фаровонликнинг кўп ўлчовли дунёлари

Эспинг-Андерсен томонидан таклиф қилинган таснифлашнинг муҳокамаси шундай хулосага олиб келдики, моделлар ажратиш асосига боғлиқ равишда кўп ёки кам бўлиши мумкин.




С.Бислев ва Х.Хансен модели
1990 йилда Эспинг-Андерсеннинг китоби чоп этилиши билан бир вақтда Даниялик икки олим – Свен Бислев ва Хеннинг Хансенлар умумий ижтимоий сиёсат билан бирлаштирилган Европа фаровонлик давлатларининг тўртта турини таклиф қилдилар56.
Биринчи тури – католик ижтимоий сиёсат – оила доирасида якка жавобгарликни қўллаб-қувватлашга энг кам давлат аралашуви тамойилига асосланган. Оталарча оила укладини, шахсий тежамкорлик, хусусий хайрия ва жавобгарликни қўллаб-қувватлашга асосий эътибор қаратилади.
Иккинчи тури – корпоратив ижтимоий сиёсат. Ушбу вазиятда ижтимоий таъминот ҳар бир сектор эҳтиёжлари ва анъаналарига мувофиқ, ўрнатилган, давлат томонидан талаб қилинадиган ва қўллаб-қувватланадиган, иш берувчилар ва ишчилар бадаллари ҳисобига молиялаштириладиган, ташкил қилинган меҳнат ўзаро муносабатлари қўллаб-қувватланадиган ишчилар ва иш берувчилар муносабатлари кабидир.
Учинчи тури – либерал ижтимоий сиёсат – универсал бўлиб, унинг асосида мажбурий ижтимоий суғурта, иш излашни рағбатлантириш учун паст доимий даромадлар ставкаси билан таъминлаш ётади.
Тўртинчи тури – ижтимоий-демократик ижтимоий сиёсат – турмуш даражаси ва бандликни қўллаб-қувватлайдиган универсал тур бўлиб, тўловларга эмас, балки хизматларга катта урғу беради57.
Бу чизма католик моделини қўшмаган ҳолда, амалда Эспинг-Андерсен моделини такрорлайди. Ютуқлар, корпоратив/консерватив ва католик моделига асосланган ажратиш ҳисобига Титмасснинг дастлабки чизмасининг кенгайиши юз берди.


Ш.Лейбфриднинг тўрт модели

Титмасс чизмасининг кенгайтирилиши 1989 ва 1990 йиллардаги бир неча Европа Ҳамжамияти семинарларида немис ҳуқуқшуноси Штефан Лейбфрид (Бремен ш. Университети профессори, Германия) томонидан ҳам тақдим этилган58. Лейбфрид фаровонлик давлати тўрт давлатини ажратади (3-жадвал). Унинг таъкидлашича, улар томонидан биринчи турдаги фаровонлик давлати учун таклиф қилинган “замонавий” модель номи Титмасс томонидан таклиф қилинган “институционал-қайта тақсимлаш” (Лейбфрид кўпроқ аёлларга бўлган муносабат уларнинг бандлик мақомига боғлиқ бўлмаган Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ишига асосланган) мазкур фаровонлик давлати турининг мазмунини ифодалайди. Иккинчи турни (бисмаркча тур бўлиб, Лейбфрид унга Германия ва Австрияни киритади) у институционал деб атайди. У Титмасснинг ушбу мамлакатлардаги ютуқли моделга асосланган фаровонлик давлати тушунчаларини қўлламайди. “Мен бу тушунчани инкор қиламан, - деб ёзади у, - чунки: (1) 1960- ва 1970-йилларнинг бошларида Бисмаркча мамлакатлар ўзларининг “ижро модели”ни тўлиқ (эркаклар) бандликка ваъда қилиш билан мустаҳкамланадиган (2) “эркаклар фуқаролиги модели” га “олиб бордилар”59.


3-жадвал
Европа умумий фаровонлик давлатларининг турлари60




скандинавия

бисмаркча

Ингиз-саксон

Лотинча

Ижтимоий тартиб турлари

замонавий

институционал

қолдиқ

Оддий (ибтидоий)

Хусусиятлари

Тўлиқ бандлик;
Биринчи иш берувчи ва охирги вазиятда ёрдам кўрсатувчи сифатида умумий фаровонлик давлати

Тўлиқ ўсиш;
Асосий ижтимоий ёрдам кўрсатувчи ва охирги вазиятда иш берувчи умумий фаровонлик давлати

Тўлиқ ўсиш;
Охирги вазиятда ёрдам кўрсатувчи ва ишга қаттиқ муҳтож сифатида умумий фаровонлик давлати

Ортиқча босим;
Ярим институционал ваъда қилиш сифатида умумий фаровонлик давлати

Ҳуқуқи

ишлаш

Ижтимоий ҳимоя

Даромадларни қайта тақсимлаш

Ишлаш ва ижтимоий таъминот олиш




Ижтимоий фуқароликнинг институционал концепцияси билан қўллаб-қувватлаш

Бундай қўллаб-қувватлашсиз

Фақат қисман амалга оширилади

Инглиз-саксон мамлакатларини тавсифлаган ҳолда Лейбфрид манзиллилик ва охирги вазиятда ёрдам кўрсатиш тушунчаларида уни тасвирлаб, Титмасснинг “қолдиқ” моделини ёқлайди. Ва ниҳоят, Лейбфрид умумий фаровонлик “оддий” (ибтидоий) давлати, деб номланган тўртинчи моделни таклиф қилади. Ушбу модель Лотин четки мамлакатлари учун хос, яна унга Ирландияни ҳам киритади.





Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling