4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа
Download 147.34 Kb.
|
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив
Ф.Кастлзнинг “Халқлар оиласи”
Эдинбург шаҳри (Буюк Британия) университети ижтимоий ва оммавий сиёсат профессори Франк Кастлз ҳам фаровонлик давлатининг тўртта моделини ажратади, уларнинг халқларнинг оилалари (families of nations) деб атайди. Тадқиқотлар ИҲТТ га аъзо 21 та мамлакатда бир неча босқичларда олиб борилади (1960-1980; 1980-1998). Тарихий, географик, тил ва маданий хусусиятлар асосида мамлакатларни гуруҳлаш амалга оширилади. Тўрт “оила” ни инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар (Австралия, Канада, Ирландия, Янги Зеландия, Буюк Британия, АҚШ), Скандинавия мамлакатлари (Дания, Финландия, Норвегия, Швеция), минтақавий Ғарбий Европа мамлакатлари (Австрия, Бельгия, Франция, Германия, Нидерландия) ва Жанубий Европа мамлакатлари (Греция, Италия, Португалия, Испания) мужассамлаштиради. Иккита мамлакат – Швейцария ва Япония ўз хусусиятларига кўра, ажратилган гуруҳларга киритилмайди, бу мамлакатлар бўйича маълумотларни Кастлз алоҳида ўрганади61. Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакатлар Кастлзнинг таснифида радикал гуруҳни мужассамлаштиради. Австралия, Янги Зеландия ва Буюк Британия бу гуруҳнинг асоси ҳисобланиб, “ижтимоий лаборатория”ни мужассамлаштирган ҳолда бошидан ижтимоий ўзгаришларнинг авангарди ҳисобланган. Аммо урушдан кейинги даврда бу мамлакатларда ИҲТТ га аъзо мамлакатлардан фарқ қилиб, бу мамлакатларда ижтимоий тўловлар ҳажми ошмаган, буни инқирозли ижтимоий сиёсатдан далолат сифатида қабул қилиш мумкин. Шу билан бир вақтда, Кастлз таъкидлаганидек, ушбу мамлакатларда ижтимоий соҳага харажатларнинг ўсиши масаласи бу вазиятни фожеали қабул қилиш учун бунчалик ўткир бўлмаган эди. Маълум маънода радикал гуруҳ мамлакатларида ижтимоий эҳтиёжларга тўғридан-тўғри харажатлар муаммоси доимо даромадларни қайта тақсимлаш ва солиқ тўсиқлари масалалари билан бирга амал қилади62. Ўз таснифини шакллантириш учун Кастлз уч мезондан фойдаланади: Ижтимоий харажатлар ҳажми (welfare expenditure); Тенглаштириш воситаларининг кучи (equalizing instruments)$ Тарихий – сиёсий таҳлил. Эспинг-Андерсен таснифининг асосини ташкил этган ИҲТТ га аъзо 18 та мамлакатларни ўрганиш учун танлаган ҳолда Кастлз қуйидаги тақсимланишни таклиф қилади (4-жадвал) 4-жадвал Ф.Кастлзнинг “Халқлар оилалари”63
Қоплаш модели Павия университети (Италия) профессори Маурицио Феррера улар томонидан таклиф қилинган таснифлашда ижтимоий таъминот тақдим қилишнинг бир муҳим жиҳати – ижтимоий ҳимоянинг қоплаш чизмалари (coverage) га эътиборни қаратади64. Қоплаш умумий (бутун аҳоли ягона чизма билан қоплаб олинганда) ёки касбий (жамият турли гуруҳлари турли чизмалар билан қамраб олинганда) бўлиши мумкин. Умумий таъминот Скандинавия ижтимоий сиёсати учун, ҳамда Буюк Британия (қисман) учун хосдир. Минтақавий Европа мамлакатларида аксинча, асосан, қатор касбий фаолият турларига мувофиқ, ижтимоий ҳимоя чизмаларини тақсимлаш билан тавсифланади. Бундай таснифлаш Феррера фаровонлик “касбий” давлати идеал турининг асосий хусусиятини ташкил қилади. Айрим умумий фаровонлик Европа давлатларининг тарихий ривожланишига эътибор қаратиб, Феррера қуйидаги таснифлаш тўрт турини таклиф қилади (5-жадвал). 5-жадвал М.Ферреранинг умумий фаровонлик давлатини таснифлаши65
Download 147.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling