4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet12/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

Халқлар “оилалари”

Биз таъкидладикки, Эспинг – Андерсен ёндашуви ортиқча “шведоцентриклик”, таснифлашни қўллашнинг географик тор соҳаси учун танқид қилинади. Оқибатда қатор муаллифлар Эспинг-Андерсен таснифининг географик чекланганлигини бартараф қилган ҳолда умумий фаровонлик давлати моделлари доирасини кенгайтирди.




М.Феррера: Европа фаровонлик моделларини излаб

М.Феррера институционал ва сиёсий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Италия, Испания, Португалия ва Греция каби мамлакатлар фаровонлик давлатларининг хусусиятларини аниқлаш вазифасини ўз олдига қўйди. “Ижтимоий Европа фаровонлиги “Жанубий модели” (1996) мақоласида у келтирилган Жанубий Европа мамлакатларини алоҳида блокка бирлаштиради. Бунда у ушбу давлатлар тартиботларининг етарли ривожланмаганлиги ҳақида гапириш ёки уларни католицизм мажбуриятлари асосида бирлаштириш хато бўлишини билдиради71. “Умумий фаровонлик давлати назариясини ишлаб чиқишда академик мунозаралар жараёнида, - деб ёзади Феррера, - Жанубий Европа фаровонлик давлати ҳақиқатда ўрганилмасдан қолди. Жанубий Европа сиёсий иқтисод ёки сиёсат бўйича адабиётларда ижтимоий сиёсат турларга ажратилмайди. Ва бу вазият бошқа Европа мамлакатларида чуқур ўрганилган. 1980 йиллардаги машҳур тадқиқотлардан бирортасида Испания, Португалия ёки Греция тадқиқот объекти сифатида эслатиб ўтилмади. Ушбу мамлакатлар ўрганилган камдан-кам ҳолатларда уларга бошқа минтақавий “консерватив-корпоратив” мамлакатлар ҳам борган йўлдан юрадиган қолоқ мамлакатлар каби муносабатда бўлинди. Фақат яқин вақтларда Жанубий Европа мамлакатлари фаровонлик давлати оламида алоҳида кластерни: умумий сиёсат тамойиллари билан тавсифланадиган “миллат оиласи” ни ўзида мужассамлаштириши мумкин, деган ғоя айтилди.


Аммо бу хусусиятлар нималардан иборат? деган савол билан италиялик тадқиқотчи мурожаат қилади. Чет эллик олимларнинг эътибори, асосан, Лотин гуруҳи мамлакатларида фаровонлик ошириш дастурларининг “ибтидоий” хусусияти ва анъанавий оиланинг катта ролини ҳисобга олган ҳолда ушбу дастурларнинг шаклланишига католицизмнинг таъсирига қаратилади72. Аммо буларнинг барчаси бир хил эмас. Жанубий Европадаги маълум фаровонлик дастурлари (бу айниқса, нафақаларга тегишлидир) ибтидоийликдан йироқ ва шунга қарамасдан, Европада саҳоват нафақаларини таклиф қилади.Бундан ташқари, кучли ва қарши турадиган социалистик/коммунистик субмаданиятлар Жанубий Европа ижтимоий сиёсатининг шаклланишига ҳатто черковга нисбатан кўпроқ таъсир қилди.
Жанубий Европа мамлакатларини (Италия, Испания, Греция, Португалия) Феррера фаровонлик давлати алоҳида турига ажратади. Бунда у ушбу давлатлар тартиботларининг ривожланмаганлиги ҳақида гапириш ёки уларни католицизм мажбуриятлари асосида бирлаштириш хато бўлишини уқтиради.
“Жанубий” модель мамлакатлари қуйидаги белгилар билан тавсифланади:

  1. Сезиларли ички тақсимланишни кўрсатадиган даромадларни қўллаб-қувватлашнинг парчаланган ва “корпоративистик” тизими: протекционизмдаги катта камчиликлар билан борадиган саҳоват чўққиси (масалан, пенсияларга нисбатан);

  2. Универсал тамойилларга асосланган миллий соғлиқни сақлаш муассасалари (камида қисман) ва тиббий таъминот соҳасидаги корпоративистик анъаналардан оғиш;

  3. Ижтимоий таъминот соҳасига давлат аралашуви паст даражаси ва давлат ва норасмий келишувларга асосланган нодавлат институтларини биргаликда олиб бориш;

  4. Пуллик нафақаларнинг танланма тақсимланиши учун “ҳомийлик механизми”нинг роли73.

“Жанубий” модель хусусиятларини тушунтириш учун Феррера бир қанча омилларни ўрганишга мурожаат қилади:

  1. Даромад даражасини ушлаб туришда ўзига хос чегаралар: катта саҳийликлар ижтимоий ҳимоядаги муваффақиятсизликлар билан қўшилиб кетади;

  2. Соғлиқни сақлаш ва универсалистик тамойилларга асосланган соғлиқни сақлаш миллий хизматини ўрнатиш (қисман) соҳасидаги институционал корпоратив моделдан узоқлашиш;

  3. Фаровонлик соҳасига давлат таъсирининг паст даражаси (кенг маънода) ва давлат тузилмалари ва ушбу соҳага хусусий эгаликнинг ўзига хос қоришмаси;

  4. Мижозлар барқарорлиги ва айрим вазиятларда пулли субсидияларни танланма тақсимлаш учун лоббичиликнинг оқилона тизимини шакллантириш.

Ферреранинг ёзишича, ушбу тўрт омил билан Жанубий Европа давлатларининг хусусиятлари, умуман, тугамайди. У ривожланиш “жанубий” йўлининг айрим алоҳида белгиларини ажратади:

  1. Айниқса, бюрократик профессионализм ва автономия тушунчаларида давлат институтларининг кучсизлиги (“юмшоқ давлат”) мижозчилик муносабатларини ривожлантирган ҳолда мустаҳкамлаш учун асос яратди;

  2. Жанубий Европа мамлакатлари ижтимоий ҳамкорлигининг анъанавий қолоқлиги ва юқори авторитар демократик тартиботларнинг ўрнатилиши билан боғлиқ равишда ижтимоий қизиқишларни умумлаштиришни амалга оширадиган асосий шериклар сифатида партияларни ривожлантириш;

  3. Ғоявий қутбланиш ва хусусан, радикал максималистлар ва тарқоқ оппозициянинг мавжудлиги. Ушбу икки унсурлар “консерватив-корпоратив” сиёсий сценарийни Европа минтақаси учун намунавий қилди ва турли шериклар стратегияларини анча ўзгартирган ҳолда жанубда ушбу тизимни кучли мураккаблаштирди.

Феррера ажратилган тўртта умумий фаровонлик давлати хусусиятларига нисбатан қуйидаги хулосаларни шакллантиради:

  1. Яққол ички қутбланишни акс эттирадиган иш ҳақини қўллаб-қувватлаш кучли бирлашмаган ва “корпоратив” тизими: саҳийлик чўққиси (масалан, ижтимоий нафақалар) ижтимоий қўллаб-қувватлашдаги катта муваффақиятсизликлар билан қўшилади;

  2. корпоратив анъаналардан соғлиқни сақлаш соҳаларига ўтиш ва универсалистик тамойилларга асосланган давлат соғлиқни сақлаш хизматини (камида қисман) ўрнатиш;

  3. давлатнинг фаровонлик соҳасига кириб бориши паст даражаси ва сирли келишув билан давлат ва нодавлат намояндалари ва институтларининг аралашувини йўлга қўйиш;

  4. лоббизм қатъияти ва айрим вазиятларда пуллик субсидияларни танланма тақсимлаш учун йўналишларни шакллантириш.

Тадқиқотчи яна “жанубий” модель давлатлари дуч келаётган жиддий муаммоларни қайд этади: бозорнинг глобаллашуви, ЕИ нинг иқтисодий ва валюта ҳамкорлиги билан боғлиқ экзоген ва эндоген (тез кексайиш, оммавий ишсизлик ва ҳ.к.). “Жанубий фаровонлик давлатлари, - деб ёзади Феррера, - ривожланишнинг ўхшаш тавсифлари ва ўхшаш босқичларини нафақат ажратадилар, балки ҳозирги вақтда ички ва ташқи табиатнинг бир хил эволюцион чақирувларига ҳам дуч келадилар”74.



Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling