4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet13/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

Б.Хэкер: Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари фаровонлик сиёсати

Ғарб мамлакатлари умумий фаровонлик давлатининг мавжуд таснифи асосида Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларини таснифлаш мумкинми? Ушбу масалага немис тадқиқотчиси Бьорн Хэкер Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларида фаровонлик сиёсатини ислоҳ қилиш жараёнига бағишланган мақоласида мурожаат қилади.


Хэкер фаровонликни таъминлашнинг умумлашган чизмаси Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари учун қўлланила олмайди, тартибга солишнинг янги таснифи ва моделларини ишлаб чиқиш зарур деган гипотезадан келиб чиқади.
Берлин девори қулатилгандан ва марказий ва шарқий европа мамлакатларининг (МШЕМ) совет ҳукмронлигидан кейинги озод бўлишидан сўнг деярли икки ўн йил ўтди. Сиёсий ва иқтисодий соҳада муҳим ўзгаришлар каби жамиятнинг ўзгариши ижтимоий сиёсатдаги янгиланишга таъсир кўрсатди. Бироқ Хэкерга кўра, “2004 ва 2007 йилларда Европа иттифоқига бирлашган мамлакатларда (МШЕМнинг 10 та мамлакати) ижтимоий сиёсат олиб боришнинг хусусиятлари батафсил ўрганилмаган. Уларни баҳолашга, асосан, бир бутун ҳолида фаровонликни тартибга солишнинг ягона Марказий ва Шарқий Европа туридаги мамлакатлар сифатида ўрганган ҳолда маълум умумлашган нуқтаи назардан ёндашганлар”75.
Тадқиқотчи МШЕМ мамлакатлари фаровонлик тизими асосий унсурларининг табақалашган таҳлилини ўтказиш заруратини асослайди76.
Хэкер ишида асосий эътибор ижтимоий таъминотга қаратилган: қарилик песияси, соғлиқни сақлаш хизмати ва ишсизлик вазиятида ижтимоий ҳимоялаш.
МШЕМ 10 мамлакати фаровонлик сиёсати умумий белгилари ва фарқларининг ўтказилган таҳлили натижасида олим қуйидаги хулосаларга келади:

  1. Пенсия тизими муайян дихотомияни намойиш этади. Бир томондан, қайта тақсимлаш тизими унсурларига барҳам берган ва хатарларни яккалаштириш ошириш усули сифатида якка суғуртани киритлган кўп сонли МШЕМ мамлакатлари мавжуд. Бошқа томондан, бу ўзларининг пенсия тизимини босқичма-босқич ислоҳотлар йўли билан ўзгарган ижтимоий-иқтисодий муҳитга муваффақиятли мослаштирган Словения ва Чехия Республикаларидир.

Кўплаб МШЕМ мамлакатлар сиёсатидаги кескин тафовутларнинг сабаби қуйидагилар ҳисобланади: оммавий ишсизликка жавобан муддатидан олдин пенсияга чиқиш сиёсатининг хусусиятлари; маълум мақомли гуруҳлар учун имтиёзлар; етакчи иқтисодий модель таъсири. 2050 йилгача прогноз қилинаётган пенсия бўйича маълумотлар кўрсатишича, жорий сиёсатда ислоҳотчилар классик либерал умумий фаровонлик давлатлари тажрибасидан маълум бўлган (масалан, Буюк Британия) қариликни таъминлаш тизимлари йўналишида турли тезликда ҳаракатланадилар.
Бошқа томондан, кўпинча яшовчан ҳисобланган Словения ва Чехия Республикалари пенсия тизимлари кўп ҳолларда кекса ёшдаги кишиларнинг меҳнатга лаёқат ёшидаги аҳолига нисбати сони ўртачадан юқори бўлади ва бу жиддий молиявий қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, ҳар икки давлат умумий фаровонлик консерватив давлатлари (Германия ва Франция) муаммоларига дуч келади.

  1. МШЕМ мамлакатларида ишсизликдан суғурталаш тизимининг ривожланиши Ғарбий Европадаги шу сингари жараёнларга ўхшайди. Илгариги тизимлар оммавий ишсизликка барҳам берадиган тарзда қурилмаган экан, МШЕМ мамлакатлари нафақалар ҳажмини қисқартиришлари ва 1990 йилларнинг бошларидаги ишсизлик юқори даражаси даврида уларни олиш ҳуқуқини берадиган мезонларни қатъийлаштиришлари зарур бўлади. Ишсизликнинг ҳозирги кўрсаткичлари қанчалик юқори бўлмасин, МШЕМ мамлакатлари нафақа олиш шартларини қатъийлаштириш, уларни тўлаш даврини қисқартиришда давом этмоқдалар77. МШЕМ мамлакатлари ишсизликдан суғурталаш тизимида нафақаларнинг қисқариши ва меҳнат бозорини тартибга солиш чораларини шакллантириш тенденцияси Ғарбий Европа давлатлари ислоҳотлар стратегиясига, шунингдек, Европа бандлик стратегияси ва Лиссабон стратегиясига тўла мувофиқ келади. Ғарбий Европа мамлакатларида бўлганига нисбатан кўплаб МШЕМ мамлакатларида иш ҳақининг ўрнини босиш паст меъёрлари ижтимоий таъминотнинг катта қисқаришларини кўрсатади.

  2. Давлат фаровонлик тизимининг кейинги муҳим унсури соғлиқни сақлаш ҳисобланади. МШЕМ мамлакатларида социалистик даври тизимининг кўплаб хусусиятлари ҳалигача сақланиб қолмоқда. Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотлари қимматли, аммо мажбурий қайта қуришларни, соғлиқни сақлаш моделини МШЕМ мамлакатларидаги иқтисодий ривожланиш нисбатан паст даражаси шароитида ғарб андозаларига ўтказишни тақозо этди. Бу аҳоли саломатлиги ҳолатининг паст даражасини, врачлар меҳнатига паст ҳақ тўланиши ва порахўрликни белгилади. МШЕМ мамлакатлари орасида ҳеч қайси давлат соғлиқни сақлаш универсал тамойилини йўққа чиқаришни хоҳламайди. Бироқ бепул хизматлардан фойдаланиш доираси қисқаради ва асосий молиялаш манбаи ҳисобланган расмий хусусий тўловлар ошади.

Мумкин бўлган муқобил ҳаракат – пенсия тизимларини ислоҳ қилиш лойиҳасида каби Словения ва Чехия Республикасида мужассамлашган. Уларнинг ижобий иқтисодий ривожланиши соғлиқни сақлаш соҳасини модернизация қилиш тадбирлари ва юқори давлат инвестицияларини олиб бориш имконини берди. Умуман, МШЕМ мамлакатлари мавжуд давлат таъминоти ва янги хусусийлари ўртасидаги мувозанатга нисбатан қарор қабул қилиш босқичида турибди. Шуни таъкидлаш керакки, бугунги тизим унга солиқ юқори улуши ҳисобига молиялаштирилади, бунда ижтимоий-демократик турдаги мамлакатларда (масалан, Швецияда) соғлиқни сақлаш таъминотида маълум ўхшашликлар мавжуд.
Хэкернинг ёзишича, уч класстик умумий фаровонлик давлатлари каби МШЕМ мамлакатлари ҳам Ўрта ер денгизи туридагилар билан умумий белгиларни намойиш этмоқда78.
Ижтимоий таъминотда оиланинг муҳим роли, тақсимот нотекислигини ўсиши ва камбағаллик юқори кўрсаткичлари фақат фаровонликни таъминлаш базавий тизимига эга давлатлар учун хосдир. Бу айниқса, фаровонлик давлати мамлакатнинг мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммолари доирасига кира олмайдиган Руминияга тегишлидир.
Тадқиқотчи уларнинг доимий бўлмаган стратегияси ва ижтимоий сиёсат турли моделларини бирлаштириш туфайли МШЕМ мамлакатларини фаровонликнинг тўртта асосий турлари бўйича таснифлаш мумкин эмас. Бундан ташқари, умумий фаровонлик давлати Марказий ва Шарқий Европа моделлари каби тушунчалар мавжуд эмас. Ижтимоий ҳимоянинг гетероген тизимлари умумлаштиришга тортилмайди, улар мустақил фаровонлик моделини янги тоифа сифатида яратиш имконини берган бўларди. Аксинча, ғарб намунасидаги умумий фаровонлик давлатини кузатиш тенденцияси сезиларли, аммо МШЕМ мамлакатлари фақат битта мисол эмас. Бир томондан, бу умумий фаровонлик давлати умумий гуруҳларини кесиштириш ўсиб бораётган тенденциясини кўзда тутади. Бошқа томондан, Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари ижтимоий сиёсатидаги айрим қайд этилган конвергенция жараёнларини Ғарбий Европадаги тенденцияларга киритиш жоиз79.


М.Абу Шарқ ва Я.Гоуф: олдиндаги ривожланишга боғлиқ мамлакатларнинг фаровонлик тартиботлар и

Умумий фаровонлик давлатининг кўплаб концепциялари ривожланган капиталистик мамлакатлардаги ижтимоий сиёсатни ўрганишга тегишлидир. Стэнфорд университети тадқиқотчилари Мириам Абу Шарқ ва Бата университетидан Ян Гоуф “Глобал фаровонлик тартиботлари: кластер таҳлили” мақоласида (2010) фаровонлик моделларини ажратиш ва ривожланаётган дунё ёки аввалги ривожланишга боғлиқ мамлакатлардаги таснифлашга бўлган ёндашувни таклиф қиладилар80.


Ушбу концепция муаллифларининг нуқтаи назари шундаки, ривожланаётган дунёда институционал моделларни ва умумий фаровонликнинг оқибатларини бирлаштирадиган алоҳидалашган “бирлашган тартиботлар” ажратилган бўлиши мумкин.
Таклиф қилинаётган ёндашув ИҲТТ га аъзо мамлакатларга кирмайдиган 65 та мамлакатлардаги фаровонлик тартиботларини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровлар натижаларига асосланган. Сўровлар икки босқичда ўтказилди ва 1990 йиллар ва 2000 йиллардаги вазиятларни таққослашни ўз ичига олди.


1990 йиллар: фаровонлик давлатларининг уч гуруҳи (тартиботлари)

Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling