Таълим муассасаларининг бинолари улардан фойдаланишнинг асосий йўналишларидан келиб чиқиб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Ўқув бинолари (асосан талабаларга дарс бериш учун хизмат қилувчи аудиториялар, маъруза заллари, мулътимедиа, компьютер хоналари ва бошқалар
Ўқув ёрдамчи ва ўқув лаборатория бинолари (ресурс марказлари, ўқув ва илмий лабораториялар ҳамда бошқа бевосита ўқув жараёнига хизмат қилувчи бинолар).
Маънавий-маърифий йўналишда фойдаланилаётган бинолар ва иншоотлар (маънавият марказлари, заллар ва бошқалар).
Маъмурий бинолар (Таълим муассасаси фаолиятини бошқариш билан боғлиқ барча хизматлар).
Спорт-соғломлаштириш ва умумий овқатланиш бинолари (спорт заллари, поликлиника, профилакториялар, ошхоналар).
Талаба ва ўқувчилар турар жойлари бинолари.
Ўқув-ишлаб чиқариш бинолари ва бюджетдан ташқари даромад топиш мақсадида файдаланилаётган ишлаб чиқариш бинолари.
Таълим муассасаларида иншоотлар асосан икки гуруҳга бўлинади.
Спорт-соғломлаштириш иншоотлари (спорт майдончалари, сузиш ҳовзалари, полигонлар ва бошқалар).
Хўжалик иншоотлари (Қозонхоналар, гараж, автомобил тўхташ жойлари, иссиқхоналар ва бошқалар).
Таълим муассасаларида ўқув, ўқув ёрдамчи ва лаборатория майдонлари билан таъминланганлик кўрсаткичи таълим муассасаси йўналиши ва билим соҳасидан келиб чиқиб меъёрланади. Бунда ҳар бир талаба ҳисобига тўғри келадиган майдоннинг миқдори ўқув жараёнини таълим йўналиши (мутахассислик) Давлат таълим стандартида белгиланган даражада ташкил этиш учун етарли бўлиши талаб этилади.
Спорт-соғломлаштириш, умумий овқатланиш ва талабалар турар жойларига бўлган талаб даражасини ўрганишда талабалар сонидан келиб чиқилади.
Ҳозирги кунда таълим муассасаларида ўқув жараёнини дунё талаблари даражасида ташкил этиш учун имкон берувчи моддий техника баъзасини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда асосий вазифа янги биноларни қуриб фойдаланишга топшириш, мавжуд биноларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳисобланади. Қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш жараёнида сарфланадиган меҳнат, моддий-техник ва молиявий маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш масаласи ўта долзарблигини кўрсатмоқда.
Қурилиш ва таъмирлаш ишларини қонуний-меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, ишларни технологик кетма-кетликда ва узлуксиз бажарилиб боришини таъминлаш орқали ажратилган моддий ва молиявий маблағлардан самарали фойдаланишга эришилади.
Қурилиш-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш бўйича тадбирлар мажмуасида зарур қисмлардан бири ташкилий-техникавий тайёргарликни такомиллаштириш бўлиб, ишларни бажариш бўйича техникавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, иш жараёнини назорат қилувчи самарали механизм яратишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |