4-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалигини моддий – техника ресурслари билан таъминлаш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги инфратузилмалар


Download 119.39 Kb.
bet5/7
Sana17.02.2023
Hajmi119.39 Kb.
#1206505
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу

Республикада пахта толасини экспорт қилиш ушбу терминаллардан ташқари Республика товар-хомашё биржаси ёрдамида амалга ошрилади. Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси 120 та филиалга ва 70 мингдан ортиқ мижозларга эга. Унинг мижозлари 44 давлатнинг иқтисодий субъектлари ҳисобланади. Пахтачиликда ишлаб чиқариш инфратузилмасида транспортнинг аҳамияти катта. 1991 йилда пахта толасини экспорт қилишга хизмат кўрсатадиган “Ўзташқитранс” ДАК ташкил этилди. У FIATA нинг аъзоси хисобланади. Компаниянинг 9 та шўъба корхоналари бўлиб, улар бир йилда 1,5 млн. тонна юкни экспорт ва импорт қилади. Пахта толасини экспорт қилишда давлат ташқи савдо акционарлик компанияси “Ўзмарказимпекс” 1998 йилда ташкил этилди. Унинг йиллик пахта толасини сотиш ҳажми 25 минг тоннани ташкил этади. 1991 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қиладиган ва янги техника ва технологияларни импорти билан шуғилланувчи “Ўзпроммашимпекс” ДАК ташкил этилди. Ушбу компания йилига 300 минг тонна пахта толасини 35 та давлатга экспорт қилади. Республикада “Ўзинтеримпекс” давлат ташқи савдо акционарлик компанияси ташкил этилган ва унинг шўъба корхоналари йилига 300 минг тонна толани экспорт қилади. Компаниянинг йиллик пул айланмаси 350 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 1992 йилда “Ўрта Осиё Транс” ДАК пахтачилик тармоғи ишлаб чиқариш инфратузилмасининг асосларидан бири ҳисобланади.

4.3 Республика агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш йўналишлари

4.3 Республика агросаноат мажмуаси ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш йўналишлари

Агросаноат мажмуаси инфратузилмасини ташкил этиш ва ривожлантиришда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ:

  • мажмуа тармоқлари, корхоналарининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма хизматларига бўлган реал талабларини ҳисобга олиш;
  • инфратузилма хизматлари нархларининг ишлаб чиқарувчилар учун маъқул бўлишига эришиш (лозим бўлганда давлатнинг иқтисодий дастаклар орқали аралашувини жорий этиш ва рақобатни ривожлантириш орқали);
  • инфратузилма субъектлари фаолиятини тартибга сотиб туриш йўлларини топиш;
  • инфратузилма хизматлари бозорида рақобатни кучайтириш, монополияга йўл қўймаслик.

Download 119.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling