Рискларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг ахборот мураккаблиги бўлиб, инвестицион лойиҳаларнинг ҳеч бири тўлиқ аниқлик ёки тўлиқ ноаниқлик шароитларида амалга оширилмайди. Ўз моҳиятига кўра ноаниқлик динамик хусусиятга эга. Ноаниқликни динамик хусусиятидан келиб чиқган ҳолда инвестицион лойиҳа рисклари таснифлаш учун омиллар гуруҳини жорий қилишни таклиф этилади Рисклар классификацияси гуруҳининг ўзига хос хусусиятлари
Риск омиллари гуруҳи
|
Таркиби
|
Баҳолаш ва таҳлил усуллари
|
Риск манбаси
|
Лойиҳа иштирокчиларининг лойиҳа рискларини шаклланишдаги барча объектларни аниқлашга имкон беради.
|
Эксперт усуллари, нафлилик эгри чизиқларини қуриш.
|
Рискни бошқарувчанлиги
|
Будай ҳолатларда рисклар қуйидагиларга бўлинади: аниқ бир бошқарув таъсири кўрсатилиши зарур ва керак бўлган; бошқариш имконияти йўқлиги сабабли улар учун мослаштирилган адаптив механизмини ишлаб чиқиш зарур бўлган.
|
Эксперт усуллари
|
Рискни қабул қилиш
|
Рисклар уларни объектив баҳоланиш нуқтаи назаридан тартибланади. Шунингдек, рўй беришига йўл қўйиб бўлмайдиган катострофик рисклар гуруҳи аниқланади.
|
Эҳтимолли,
статистик,
стохастик усуллар
| Рисклар классификацияси гуруҳининг ўзига хос хусусиятлари (давоми)
Риск омиллари гуруҳи
|
Таркиби
|
Баҳолаш ва таҳлил усуллари
|
Рискнинг вужудга келиш вақти
|
Турли хил вақтда рисклар вужудга келиши туфайли, классификациялашда лойиҳанинг муайян босқичига тегишли эканлигини аниқлаш керак.
|
Ечимлар дарахти усули, иерархия усули
|
Рискнинг таъсир этиш давомийлиги
|
Одатда рисклар зарар ҳажми билан ҳисобланади. Рискни объектга таъсир ўтказиш давомийлиги бўйича классификациялаш муҳимдир, бу эса содир бўлган ҳодисанинг оқибати оғирлигини аниқлайди.
|
Операцияларни текшириш усули, графлар назарияси
|
Рискнинг детерминациялашганлик даражаси
|
Маълумотлар мураккаблиги, инвестицион лойиҳалар рискига хос бўлган кўп қисмли компонент бўлиб, аниқ ишонч ёки ноаниқлик шарти бўлиши мумкин эмас. Бунда лойиҳа детермициялашган ва детерминациялашмаган муҳитда амалга ошади, буни нояққол тўпламлар ёрдамида аниқлаш мумкин.
|
Нояққол тўпламлар, интервал назарияси тўплами, энтропик ёндашув
|
Do'stlaringiz bilan baham: |