4-мавзу. Жаҳон динлари: буддизм ва христианлик Режа


Буддавийлик таълимоти ва унинг мазмуни


Download 37.41 Kb.
bet2/5
Sana22.06.2023
Hajmi37.41 Kb.
#1646818
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 мавзу

Буддавийлик таълимоти ва унинг мазмуни. Буддавийлик таълимотида ҳар қандай борлик (моддийлик) барча кўриниш ва шакллардаги ҳар қандай ҳает - ҳамма мавжудодларга азоб берувчи ёмонликдир. Ёмонлик ва азоб-уқубатларнинг сабаби - инсоннинг ва барча тирик мавжудотларнинг бу дунёга қайта туғилиб келиш дунёси (сансара) га боғланганлиги, унга кўнгил кўйганлигидир. Унингча ҳар қандай инсоний туйғу, ҳиссиёт, эҳтирос ва истак азоб-уқубатни чукурлаштиради, "борлиқ гирдоби" дан чиқиб олиш учун ғафлатдан уйғониш, дунё моҳиятини англаш, ҳаётга чанқоқликдан кўнгилхушликларга, лаззатларга, ҳокимиятга, бойликка интилишлардан воз кечиш лозим ва фақат шундагина "нажот топиш йўли"га кириш мумкин. Илк буддавийликда бундай нажотдан фақат зоҳид, ёки монахгина умид қилиши мумкин эди. Фақат яхшироқ қайта туғилишни умид қилиши, бунинг учун эса у монахларга мўл-кўл хайр-садақа беришн ҳамда қуйидаги 5 ахлоқий талаб (панча-шила) га амал қилиши керак:
1. Ҳар бир киши ёмонлик қилишдан ўзини тийиши, тирик мавжудотни ўлдирмаслик.

  1. Ўғрилик қилмаслик, яъни бировнинг мулкини олмаслик.

  2. Ҳис-туйғуларга ортикча берилмаслик, бегона аёлларга кўзолайтирмаслик.

  3. Ёлғон гапирмаслик, ростгўй бўлишлик.

  4. Ичкилик ичмаслик.

Буддавийликда ҳамма нарса билиб бўлмайдиган руҳ - нирванага асосланади, дунё реал мавжуд эмас, у фақат кишиларнинг хаёлида, билиб бўлмайдиган руҳнинг намоён бўлишида, деб таълим берилади. Буддавийликдаги руҳ - нирвананинг таълимоти "муқаддас ҳақикат" деб аталган. Унга кўра, ижтимоий ҳаёт ва шахсий турмуш азоб-уқубатларининг сабаби - кишиларнинг истаклари ва нафсларида. Азоб-укубатдан кутулиш учун кишилар ўзларининг истак ва нафсларини тийишлари, Будда кашф этган ақидаларга амал қилишлари зарур. Буддавийлик азоб-уқубат тушунчасини мутлаклаштирган, борлиқнинг барча шаклларини, унинг мазмунини, ҳар қандай турмуш тарзини азоб-уқубат деб нотўғри ҳисоблаган. Шунинг учун буддавийлик нирванани борлиқнинг интиҳоси, деб асоссиз тушунган. Буддавийлик таълимотича, жонли мавжудотларнинг ўлиши уни ташкил этган дхарма (элемент, заррача) ларнинг ажралиб кетиш жараёнидир. Буларнинг янгидан бирикиши илгари қилинган "савоб ва гуноҳ" лар билан боғлиқ бўлади. Дхарма нирвана даражасига етгандагана кайта туғилишларга барҳам берилиб, азоб-уқубатдан бутунлай халос этилар экан.
Буддавийлик таълимотига кўра, азоб-укубатлардан халос бўлишнинг энг мақбул йўли роҳиблик (монахлик) жамияти (сангха) га ўтиш ҳисобланади. Роҳиблик бошқа динларга қараганда буддавийликда барвақт вужудга келган бўлиб, ҳозирги кунда буддавийлик мазҳабларидан бўлмиш ҳинояна тарқалган мамлакатлар халқларининг ижтимоий ҳаётида ғоят салбий ролъ ўйнамоқда. Роҳиблар буддавийликка эътиқод қилувчилар орасида ноўрин тарзда жуда катта обрўга сазовар бўлиб, уларга итоат этиш ва айтганини бажариш зарур, деб ҳисобланади.
Буддавийлик таълимотида олам уч босқичли деб тавсифланган. Биринчиси энг юқори олам бўлиб, унда мутлақ осойишталик ҳукмрон. Унда фақат соф руҳгина мавжуд. Бу олам рухнинг маконидир. Буддавийликнинг таълим беришича, мутлақ илоқий куч - руҳни мутлақо билиб бўлмайди. Биринчи оламда руҳ моддий оламдан ташқарида, у ҳеч ҳаракатсиз мутлак, осойишта ҳолатда яшайди. Иккинчи олам, ривоятларга кўра, руҳий мавжудотлар билан тўла жаннат - бодисатвадир. Бу оламнинг ҳокими Амитабадир. Унинг оламида руҳ ўз гуноҳидан халос бўлган, лекин энг олий оламга, нирванага, мутлақ бўшлиқ ва осойишталик оламига кўтарилмаган авлиёлар яшар экан. Буддалар кишиларга будда таълимотини ўрганиш, яхши йўлга бошлаб бориш учун ерга юборилар экан. Учинчи олам, энг қуйи олам бўлиб, унда одамлар ва ҳайвонлар яшар экан. Бу оламдаги руҳ, қафасда яшар экан, у ҳаёт давомида озод бўлиш ҳамда юқори оламга кўтарилишга ҳаракат қилади. Руҳнинг юқори оламга кўтарилиши одамлар қиладиган савобли ишларга боғлиқ. Агар одам буддавийлик таълимотига эътиқод қилса, яхшиликка интилса, унинг жони қайта туғилишлардан сўнг жаннатга ва ундан нирванага кўтарилар экан. Ёмонликка мансуб гуноҳкор кишиларнинг руҳи эса қуйи дунёда азобланиб, қафас ичида юравераръ ва юқори оламга ҳеч кўтарила олмас экан. Агар инсоннинг дин таьлимотига зид ишлари кўпайиб кетса, ҳирс ёки товламачиликка берилиб, ундан қутула олмаса, бундай одамнинг руҳи бир неча қайта туғилишлардан кейин дўзахга тушар ва унда абадий азобланар экан.
Буддавийликда қайта туғилиш деганда янгидан пайдо бўлиш тушунилмайди, балки илгари ўлган одамларнинг жисмидан тарқалган дхармаларнинг янги асосда бирлашиб, келажак авлодга ўтиши тушунилади. Шунинг учун буддавийлик инсон ўз қилмишлари учунгина жавобгар бўлиб қолмайди, балки келажак авлод учун ҳам жавобгар деб ҳисоблайди. Агар одам яхши бўлса, будда таълимотига тўлиқ риоя қилса, бой ва эътиборли бўлса, унинг дхармалари асосида қайта тугилган одам хам бой ва бадавлат, софдил бўлади. Аксинча, одам ёмон бўлса, камбағал, қашшоқ бўлса, будда таълимотига риоя қилмаса, унинг дхармаларидан пайдо бўлган одам ҳам камбағал, қашшоқ бўлар экан. Бунинг сабаби аввалги авлодлар ёмон ҳаёт кечиргани учун берилган жазодир, деб ҳисобланган. Буддавийлик ўзининг бу таълимоти билан жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни туб моҳиятини яширишга ҳаракат қилади. Бошқа динлар каби буддавийлик ҳам ҳаётда пассив бўлишни, тақдирга тан беришни тарғиб қилади, зоҳидликни ёқлаб, эксплуатацияни оқлайди.

Download 37.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling