4-мавзу. Кадимги Рим ва Юнонистон календарлари. Юлий Цезарнинг календар ислохати. Майя ва славян халклари календарлари


Download 19.73 Kb.
bet2/2
Sana22.01.2023
Hajmi19.73 Kb.
#1108595
1   2
Bog'liq
4-Mavzu

Қадимги Рим календари. Қадимги Рим календарининг тузилиши санаси тўғрисида аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Бизга маълуми шуки, Римнинг афсонавий асосчиси ва ҳукмрони Ромул (эрамиздан аввалги VIII асрнинг ўрталари) даврида ой календаридан фойдаланганлар. Календар бир йил 10 ой, жами 304 кундан иборат бўлган. Ойлар тартиб рақамлари (биринчи, иккинчи,...ўнинчи) билан номланган. Тўрт ой 31 кундан (1, 3, 5, 8 ойлар) ва олти ой 30 кундан иборат бўлган. Йил баҳорги тенг кунликдан бошланган. «Ромул йили»ни астрономик йилга тенглаштириш мақсадида ўнинчи ойнинг охирига қўшимча кунларни қўшганлар. Эрамиздан аввалги VIII асрнинг охирларига келиб тўртта календарь ойларига ном берилган. Йилнинг биринчи ойи «Мартиус», иккинчи ой «априлис», учинчи ой «майус», тўртинчи ой «юниус» деб аталди. Мазкур календарь синодик ой йилига мос келмасди, лекин у Қуёш календари ҳам эмасди.
Эрамиздан аввалги VII асрда календарь ислоҳоти ўтказилади. Бу ислоҳотни ярим афсонавий шахс Рим подшоси Нума Помпилий бошлади. У бир йилда кунларнинг сонини 355 га, ойларнинг сонини 12 га етказди. Нума Помпилий ислоҳоти натижасида қўшимча янги икки ой пайдо бўлиб, януарус ва фебруарис номини олди. Календарда 7 ой 29, 4 ой 31, битта ой «фебруариус» 23 суткадан иборат бўлди. «Фебруариус» ойига ҳар йили 5 кун қўшиладиган бўлди. Ислоҳотлар натижасида «Нума йили» астрономик бир ой йилидан бир сутка ортиқ, тропик йилдан эса 10,5 сутка қисқа эди. Шунингдек, бу даврга келиб яна бир неча ойларга ном берилди. Календарда йил баҳорги тенг кунлик давридан бошланарди. Рим календаридаги биринчи ой Мартиус – илгари чорвачилик ва деҳқончилик, кейинчалик эса уруш худоси Марсга атаб қўйилган. Иккинчи ой – априлис – лотинча «aperire» - «намоён бўлмоқ», «очмоқ» маъноларини билдиради. Бу ойда ҳамма дарахт ва ўсимликлар гуллай бошлаган. Учинчи ой Майус - худо Меркурийнинг онаси Ер маъбудаси Мая номи шарафига. Тўртинчи ой Юниус - Юпитернинг рафиқаси, осмон маъбудаси, аёлларнинг ҳимоячиси Юнона шарафига қўйилган. Кейинги олтита ой календардаги тартиб рақами билан аталиб, Квинтилис – «лотинча» - бешинчи, секстилис - олтинчи, септембер - еттинчи, октобер - саккизинчи, новембер -тўққизинчи, децембер - ўнинчи деган маъноларни билдиради. Ўн биринчи ой януарис деб аталиб, икки юзли худо Янус номига қўйилган.
Download 19.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling