4-мавзу. Карбамид (мочевина) ишлаб чиқариш


Карбамид эритмасидан тайёр маҳсулот олиш


Download 280.5 Kb.
bet5/5
Sana07.04.2023
Hajmi280.5 Kb.
#1338412
1   2   3   4   5
Bog'liq
№ 4-МАВЗУ. КАРБАМИД (МОЧЕВИНА) ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

4.4. Карбамид эритмасидан тайёр маҳсулот олиш
Карбамид синтези реакциясида И моль ((НҲ2)2CО га 1 моль Н2О, яъни 1 кг карбамидга 0,3 кг сув тўғри келади. Бу эритмани вакуум остида буғлатилиб, деярли сувсиз суюқланма ҳосил қилинади.
Йиғгич 1 даги (8 — расм) 74-76% ли эритма механик қўшимчалардан тозалаш учун фильтр-пресс 2 ва бак 3 орқали икки босқичли буғлатиш жикозларидан ўтади. Биурет ҳосил бўлишини камайтириш мақсадида буғлатиш жараёни минимал харорат ва минимал вақтда юпқа қатламли (оқимли) буғлатиш жихозларида амалга оширилади. Суюқланма концентрацияси аввал 20-40 КПа босим ва 118-125°С хароратда 92-95% гача, сўнгра эса 2,5-6,5 КПа босимда ва 135-140°С хароратда 99,5-99,8% га етказилади.

Атмосферага



4.8 - расм. Донадорланган карбамид олиш схемаси:


1 - карбамид эритмаси учун идиш (йиғгич); 2 - пресс-фильтр; 3,16 - баклар; 4 - биринчи босқич буғлатиш жихозининг иситиш камераси; 5 - сепаратор; 6 - буғланган эритма йиғгич; 7 - юза конденсатори; 8 – томчи тутгич; 9 - вакуум-насос; 10 - барометрик бак; 11 - иккинчи босқич роторли буғлатиш жихози; 12 — барометрик конденсатор; 13 — буғ оқимли эжектор; 14 — донадорлаш минораси; 15 — донадорлагич; 17 — вентилятор; 18 — лентали транспортёр; 19 — доначаларни қайновчи қатламда совуггич; 20 - элеватор; 22 - чанг ва йирик доначаларни баки; 23 -марказдан қочма насос.


Биринчи босқич қиздирувчи камера 4 ва буғ сепаратори 5 дан иборат. Иккинчи босқич буғлатиш жихози эса 11 ротор турига эга. Бунда вертикал буғлатиш қувурида (буғ куйлаги ичида) ротор бўлади. У радиал жойлашган пластинкалари бўлган всртикал ўқдан иборат. Унинг айланиши натижасида буғланувчи эритма юза бўйлаб юпқа қатлам холида тақсимланади.
Карбамид суюқланмаси буғлатиш жараёнининг 2-босқичидан донадорлаш минораси 14 устидаги идиш 16 га юборилади. У буғ билан иситиб турилади. Суюқланма идишдан донадорларич 15 га тушади. Сочилаётган томчилар қарама-қарши оқимли хаво таъсирида донадорланиб қурийди. Доначалар 60-70°С дан 40-50°С хароратгача «қайновчи қатлам» жихозида совутилади. Доначалар ўлчами 1-4 мм бўлган маҳсулот минора ичидаги ёки ёнма-ён жойлашган икки элакли элагичда ажратилади ва қопларга жойланиб омборга юборилади. Ўлчами 1 мм дан кичик ва 4 мм дан катта бўлган доначалар (ёки кукун) бак 22 да йиғилади. Уларни сувда эритилиб циклга қайтарилади.
«Стамикарбон» стриппинг жараён усули буйича 1 т карбамид ишлаб чиқариш учун 0,58 т НН3 (100% ли), 0,75 т СО2 (100% ли), 4,82 ГДж буғ, 65 м3 совитувчи сув ва 480 МДж электроэнергия сарф бўлади.
Таянч сўзлар ва иборалар.
Мочевина (карбамид), аммоний карбамат, парчалаш, система, дистиляяция, аммоний карбонат, биурет, тўла-суюқлик рецикли, қолонна, стриппинг, донадорланган карбамид.
Синов саволлари.

  1. Карбамид олишни ким ва қачон кашф қилган?

  2. Карбамид ҳосил бўлиши қандай асосий босқичлардан иборат?

  3. Карбамид олиш қандай шароитда олиб борилади?

  4. Карбамидни олишни қандай усуллари бор?

  5. Тўла суюқлик рециклида карбамид олиш қандай босқичлардан иборат?

  6. Карбамид ишлаб чиқаришда қандай жиҳозлар ишлатилади?

  7. Стриппинг жараёни нима?

  8. Карбамидни донадорлаш схемасида қандай асосий жиҳозлар ишлатилади?






Download 280.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling