4-Мавзу. Лойиҳанинг бизнес-режаси ва унинг таркибий тузилиши


Бизнес-режанинг умумий маълумотлари ва резюмеси. Бизнес-режанинг асосий бўлимлари. Инвестицион лойиҳалаштиришда бизнес-режанинг хусусиятлари


Download 60.5 Kb.
bet2/3
Sana06.05.2023
Hajmi60.5 Kb.
#1434369
1   2   3
Bog'liq
4-мавзу.

4.2. Бизнес-режанинг умумий маълумотлари ва резюмеси. Бизнес-режанинг асосий бўлимлари. Инвестицион лойиҳалаштиришда бизнес-режанинг хусусиятлари.
Бизнес-режа тузилиши дейилганда биз унда ёритиладиган материаллар қисқача тавсифига эътибор берамиз. Агар корхона ўз фаолиятига четдан сармоя (капитал) жалб қилишни назарда туца, банклар ва инвестицион компаниялар учун бизнес-режа визит карточкаси вазифасини ўтайди. Унинг яна бир вазифаси имкониятли (потенсиал) инвесторни корхона билан яқиндан таништириш ва ҳамкорликда ушбу лойиҳани жорий этишга ундаш ҳисобланади.
Ҳар бир корхона ўз-ўзига «Бизнес-режа» тузади, уларнинг режа тузишдаги тутган йўллари, режанинг тузилиши бизнес характеридан, аниқ мақсадидан ва қарз берувчининг алохида талабларидан келиб чиқади. Масалан саноат маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар бизнес-режаси билан ахолига сервис хизмат кўрсатувчилар режаси бир биридан тубдан фарқ қилади.
Бизнес-режага қўйилган талаблар ўзгариб туради: биринчидан, у инвестиция жалб этишга қаратилганми; иккинчидан, корхонага рахбарлик қилишдаги ички хужжат вазифасини ўтайдими?
Аммо, бизнес-режа тузиш шаклидан қатъий назар, шундай асосий саволлар борки уни тузишда улар хар томонлама уйланиши, баҳоланиши ва акс эттирилиши даркор.
Биринчиси: Корхона нима фаолият билан шуғулланади?
Иккинчиси: Унинг асосий мақсади нима?
Учинчидан: Олдига қўйган мақсадга эришишдаги тутаётган стратегияси ва тактикаси қандай?
Туртинчидан: қанча молиявий маблағлар талаб этилади, қайси муддатга ва ушбу ресурслардан қандай фойдаланилади?
Бешинчидан: қачон ва қандай тартибда ссуда қайтариб берилади?
Бундан ташқари бизнес-режа ишлаб чиқишнинг умумий талабларга риоя қилиниши ҳам керак.
Уларга: Режани қисқа бўлиши, бизнес хақидаги барча асосий маълумотлар қамраб олиниши ва хажми 7-10 бетдан ортмаслиги. Айрим ҳолатларда кенгроқ бизнес-режа тизими талаб этилади, унинг хажми 50 бетгача бориши мумкин. Хар қандай ҳолатларда бизнес-режага иккинчи даражали масалалар киритилиши мумкин эмас. Жараён (технология) ва маҳсулотларни фақат техник ҳолатларини ёритиб беришга йўл қўймаслик зарур. Умум қўлланишда бўлган терминлардан фойдаланиш тавсия этилади. Бизнес-режа содда ва тўла бўлиши. Режалар аниқ тахлилга асосланиши лозим. Тахлилда аниқ рақамлардан ва таклифлардан фойдаланиш зарур. Таклифлар ва олдиндан берилган фикрларга асосланган ва мустахкамланган бўлиши шарт.
Масалан: бозорни ўрганишда тўғри статистик, демографик тадқиқотлар натижалари ва бизнес олиб борувчи шахслар хулосаларидан фойдаланиш. Кўп холларда инвесторлар ва қарз берувчилар асоссиз ахборотларга таяниб, маблағларини таваккал қилиб юборадилар. Бизнес-режа инвесторлар ва қарз берувчиларга корхонани асосий позициясини ва ҳолатларини кўрсатиб беради. Корхона рахбарларини кўзланган мақсадга эришишидаги қобилиятларини ҳам билдиради. Бу омиллардан инвестор тўла хулоса чиқариб олиши мумкинки, маблағни ушбу корхонага жалб этилиши келгусида ижобий натижалар беради. Шу билан бир қаторда юзага келган айрим муаммоларни хал этади. Яъни:
-белгиланган мақсадга эришиш йўлидаги юзага келган таваккалчиликка ҳам тавсифнома бериши шарт. Агар муаммо ва таваккалчилик корхонага боғлиқ бўлмаган холда юзага келса, ташқи доирада корхонага ишончни қўпол бузилишига ёки издан чиқишига олиб келиши мумкин.
- асоссиз, тасдиқланмаган қарор қабул қилишга йўл қўймаслик даркор. Масалан, келгуси йилга реализация хажми 2 баробар ортади деб белгилаш ёки янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилади деб ҳисоблаш ва хоказо. Аниқ, асосли фикрлар ва иқтисодий ҳисоб-китоблар даркор, улар ахборот манбалари билан асосланган бўлиши шарт.
Бизнес-режага корхона стратегияси имкониятлари киритилган бўлиши, шу жумладан тўсиқлар, уларни бартараф этишнинг тўла имкониятлари ёритилиши зарур.
Бизнес-режада молиявий ҳисоб-китоблар ички фойдаланиш учун ташқи фойдаланувчиларга нисбатан кенгроқ ёритилиши керак.
Бизнес-режа тузиш кўп вақт талаб қилади. Унинг сифати менежерлар тажрибаси ва олган билимларига боғлиқ бўлади.
У етарли даражада тўлиқ бўлиши ва хар қандай инвесторга корхона хақида барча маълумотларга эга бўлиши имконини беради. Бундан ташқари бизнес-режа менежерларга корхона фаолиятини бошқаришда ёрдам ҳам бериши керак. Бизнес-режа тузишга киришган хар қандай менежер ўзидан катта куч ва узоқ вақт талаб қилишини хис эта билиши керак. Ушбу жараённи корхона фаолиятини тахлили жихатидан қайта баҳолашни ўз ичига олишни билиши лозим.
Хозирги кунда жахон амалиётида бизнес-режаларнинг беш бўлимлардан тортиб 18 бўлимгача тузиб чиқилган кўринишлари мавжуд. Бизнес-режалар таркиби одатда бизнес мазмуни, мохияти, доираси ва даражасидан келиб чиқиб белгиланади. Аниқ тасаввур хосил қилиш мақсадида, айрим мисоллар келтирамиз.
Бизнес-режалар тахминий тузилиши.
1-бўлим. Фирма имкониятлари (кириш).
2-бўлим. Товарлар (хизматлар) турлари.
3-бўлим. Товарларни (хизматлар)сотиш бозорлари.
4-бўлим. Сотиш бозорида рақобат ҳолати.
5-бўлим. Маркетинг режаси.
6-бўлим. Ишлаб чиқариш режаси.
7-бўлим Ташкилий режа.
8-бўлим. Фирма фаолияти хуқуқий таъминоти.
9-бўлим. Таваккалчиликни баҳолаш ва суғурта.
10-бўлим. Молия бўлими.
11-бўлим. Молиялаштириш стратегияси.
Инвестиция лойиҳаси бўйича маҳаллий ва хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда бизнес-режани тузиш ва уни техник-иқтисодий асослашнинг қуйидаги тузилишини кўриб чиқамиз:

Download 60.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling