4-мавзу: меҳнат ҳАҚи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, ижтимоий тўловлар, солиқлар ва ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар ҳисобини юритиш тартиб қоидалари


Download 113.03 Kb.
bet1/8
Sana02.11.2023
Hajmi113.03 Kb.
#1741451
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Хужалик юритувчи сцбъектлар тулов кобилияти тахлили

Хужалик юритувчи сцбъектлар тулов кобилияти тахлили

РЕЖА:

  • 1. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб китоблар ҳисоби
  • 2. Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби
  • 3. Ижтимоий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби
  • 4. Бюджетга тўловлар бўйича ва пенсия фонди билан суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби
  • 5. Дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби
  • 6. Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби.

Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб китоблар ҳисоби

  • Меҳнат ҳақи қайси вақтга тўланаётганлиги, миқдори ва бажарилган ишларнинг сифатига қараб асосий ва қўшимча меҳнат ҳақига бўлинади. Ходимларнинг ишлаган вақти учун ёки бажарган ишларининг миқдори ва сифати учун тўловлар асосий меҳнат ҳақи ҳисобланади. Ходимларга қонунда кўзда тутилган ишламаган вақти (таътил вақти учун тўлов, давлат ва жамоат вазифаларини бажарган даври учун тўлов, ўсмирларга имтиёзли соатлари учун тўлов ва бошқалар) учун тўловлар қўшимча меҳнат ҳақи ҳисобланади.

Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб китоблар ҳисоби

  • Штатдаги ходимлар сони, меҳнат ҳақи ставкалари, ходимларнинг айрим категориялари иш стажи ва маълумоти ҳақидаги маълумотлар бўйича ҳамда ташкилотларнинг тармоқларини мўлжалланган кенгайтириш бўйича ва бошқа кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат ҳақи фонди ҳисоблаб чиқилади.
  • Бюджет ташкилотларининг штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш:
  • а) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида турувчи ташкилотларнинг штат жадваллари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида;

Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб китоблар ҳисоби

  • б) Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетида, вилоятлар бюджетларида ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида турувчи ташкилотларнинг штат жадваллари - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларида;
  • в) шаҳарлар ва туманлар бюджетида турувчи ташкилотларнинг штат жадваллари - шаҳарлар, шаҳарларнинг туманлари ва туманлар молия бўлимларида амалга оширилади.

Download 113.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling