4-Мавзу. ҚОнун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳУҚУҚ тизимини янада ислоҳ Қилишнинг устувор йўналишлари режа
-&.Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя
Download 447.48 Kb.
|
Стратегия 4-Мавзу
2-&.Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя
қилиш кафолатларини таъминлаш.Маъмурий, жиноят, фукаролик ва иктисодий конунчиликни такомиллаштириш Мустақиллик йилларида суд – ҳуқуқ соҳасини изчил демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича улкан ишлар қилинди. Халқаро нормаларга мос соҳа қонунчилиги шакллантирилиб, мунтазам такомиллаштириб борилди. Бугунги кунда бизнинг ҳуқуқий доктринамиз демократик тамойилларга асосланган бўлиб, энг аввало, Ўзбекистон Конституцияси талабларига кўра инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлайди, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти –ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини кафолатлайди. Конституциянинг ушбу қоидаси умумэътироф этилган халқаро меъёрларга мос келади. Хусусан, “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 8-моддасида айтилганидек:” “Ҳар бир инсон унга конституция ёки қонунлари тақдим этган асосий ҳуқуқлари бузилган ҳолларда бундай ҳуқуқларнинг ваколатли миллий судлар томонидан самарали қайта тикланишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадир”. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, биринчидан, суд органлари фаолиятининг шаффофлигини янада таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик роли кучайтирилди; иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди веб – сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш тартиби жорий этилди; учинчидан, судлар фаолияти тўғрисида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўрин босарлари томонидан мунтазам – равишда брифинглар ўтказиш йўлга қўйилди; тўртинчидан, суд ҳужжатининг мазмун - моҳиятини суд процесси иштирокчиларига тўлиқ тушунтириб бериш суд амалиётига киритилди; бешинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан суд ишларини назорат тартибида, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан суд ишларини аппеляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш амалиётининг обзорларини ҳар чоракда эълон қилиш қатъий белгилаб қўйилди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июль “Суд ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяларни танлаш ва лавозимга тайинлашнинг холислиги ва шаффофлигига ишончни ошириш мақсадида ҳар бир ҳудудда судьялар корпусини шакллантиришга кўмаклашувчи комиссиялар тузилди. Шуни қайд этиш зарурки, одил судловнинг амалга оширилиши бир қатор умумэътироф этилган демократик тамойиллар: қонунчилик (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 2-қисми); судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 112 - моддаси); барчанинг қонун ва суд олдида тенглиги (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 18 –моддаси 1- қисми); фуқароларнинг суд ҳимоясида бўлиши (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 44-моддаси); айбсизлик презумпцияси (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 - моддаси); барча судларда ишларнинг очиқ кўриб чиқилиши (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 113 - моддаси); суд ишларини юритиш тили (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 115 - моддаси); гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланишига (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 118 - моддаси) асосланади. Ҳуқуқий давлат қуриш ва унинг қурилиш принципларини жамиятда қарор топтириш жараёнида энг аввало, республикамиз фуқароларининг ҳуқуқий билим ва маданиятини ошириш долзарб масалалардан бирига айланди. Мамлакатимиз раҳбари давлат бошқарувини янада демократлаштириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар кўламини белгилаб берар экан, аввало бошқарув соҳасидаги ўзгартиришлар ва шунинг билан бир қаторда бозор иқтисодиёти принциплари қарор топиб бораётган бир шароитда фуқаролар, тадбиркорлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари янада ишончли муҳофаза қилиниши лозимлигини алоҳида таъкидлади. Download 447.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling