4-Мавзу. ҚОнун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳУҚУҚ тизимини янада ислоҳ Қилишнинг устувор йўналишлари режа


Маъмурий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича


Download 447.48 Kb.
bet3/8
Sana08.02.2023
Hajmi447.48 Kb.
#1176866
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Стратегия 4-Мавзу

Маъмурий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича. Маъмурий қонунчилик давлат бошқарувини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Маъмурий қонунчилик – ижро этувчи ҳокимиятнинг ташкил қилиниши ва амал қилиши жараёнида, давлат бошқаруви фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мажмуидир.
Маъмурий қонунчиликни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари қуйидагиларни:
-маъмурий қонунчилиги нормаларини кўриб чиқиш ва унификациялаш;
-маъмурий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш;
-фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини маъмурий қонунчилик асосида ишончли муҳофаза қилинишини таъминлаш;
-маъмурий-процессуал қонунчилик нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш;
-маъмурий процессда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини ишончли таъминлаш механизмларини такомиллаштириш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича. Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигининг самарали тизимини яратиш давлатнинг қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари, тинчлик ва хавфсизликни ишончли ҳимоя қилиш бўйича устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга Мурожаатномасида Жиноят ва Жиноят процессуал кодекслари қарийб 25 йил олдин қабул қилинганлиги, ўтган давр мобайнида жамиятдаги муносабатлар, одамларнинг яшаш тарзи, онги, дунёқараши ўзгарганлиги ва бу кодекслар давр талабига жавоб бермай қолганлиги таъкидланди. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори раҳбарлигидаги идоралараро комиссияга 2019 йил 1 июлига қадар Жиноят ва Жиноят процессуал кодексларининг янги лойиҳаларини тайёрлаш топширилди. Бугунги кунда замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришнинг мутлақо янги устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят ва жиноят процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14.05.2018 йил 14 майдаги №ПҚ-3723 - сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.
Ушбу концепцияда қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ва вазифалари этиб белгилаб берилди:
-жиноят қонунчилиги нормаларини унификация қилиш;
-жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштириш;
-фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларининг таъсирчан ва ишончли муҳофаза қилинишини таъминлаш;
-жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш ва уйғунлаштириш;
-жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини ишончли таъминлаш механизмларини такомиллаштириш;
-жиноят процессининг янги шакл ва тартиб-таомилларини киритиш.

Download 447.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling