1 июлгача (20%) 6138,9 минг сўм; 1 сентябргача (30%) 9208,4 минг сўм; 1 декабргача 15347,4 минг сўм. Ягона ер солиғи ҳисоб-китобини топшириш тартиби - Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддасига асосан, ягона ер солиғи тўғрисидаги ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган ҳудуддаги давлат солиқ хизмати органига жорий солиқ даврининг 1 майига қадар фермер хўжаликлари томонидан топширилади.
- Йил давомида берилган ер участкалари учун ягона ер солиғи ер участкаси берилганидан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) тақдирда, ягона ер солиғини тўлаш ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади).
Ягона ер солиғини тўлаш тартиби. Ягона ер солиғи солиқ даврида, яъни календар йилида уч муддатда бўлиб тўланиши Солиқ кодексининг 369-моддаси билан белгилаб қўйилган. Жумладан: 1. Ҳисобот йилининг 1 июлигача - йиллик солиқ суммасининг 20 фоизи миқдорида; 2. Ҳисобот йилининг 1 сентябригача - йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи миқдорида; 3. Ҳисобот йилининг 1 декабригача - солиқнинг қолган суммаси тўланади. Фермер хўжаликлари ягона ер солиғидан ташқари қуйидаги солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлайдилар: - иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи;
- иш ҳақидан пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадали;
- иш ҳақи фондидан пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов;
- республика йўл жамғармасига мажбурий ажратма;
- мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратма;
- бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар
Фермер хўжаликларининг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўлайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар салмоғи
|
Бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар (фоизларда)
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |