4-мавзу. Саноатда фан-техника тараққиёти Режа
Фан-техника тараққиётининг самарадорлигини баҳолаш
Download 33.5 Kb.
|
4-mavzu. Sаnоаtdа fаn-tеxnikа tаrаqqiyoti.
4.3. Фан-техника тараққиётининг самарадорлигини баҳолаш
Янги техника ва технологияни жорий этиш учун унинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигни аниқлаш керак бўлади. Шу сабабли янги техника ва технологияни жорий этиш асосида халқ хўжалигида, жумладан, саноат ишлаб чиқаришида юқори кўрсаткичларга эришиш учун техник чора-тадбирларнинг қайси бири фойдали эканлигини аниқлаш зарур. Техник тадбирларнинг асосий гуруҳлари қуйидагилардан иборат: машина ва механизмлар, жиҳозлар ва асбобларнинг янги ҳамда такомиллашган турлари ва конструкциялари; хом ашё, материаллар, ёқилғи ва энергиянинг янги турлари; технологик жараёнларнинг янги ва такомиллашган турлари; маҳсулотнинг химик ва физик хоссаларини, параметр ва ассортиментларини яхшилаш; технологик жараёнларни механизациялаш ва автоматлаштириш; жиҳозларни модернизациялаш; бино ва иншоотларнинг янги типларини яратиш; меҳнатни ташкил этиш ва бошқаришнинг янги ва такомиллашган усуллари; ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари. Корхоналар, тармоқлар ва тармоқлараро комплексларда ишлаб чиқариш суръатини тезлаштириш, маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, унинг сифатини ошириш, ишлаб чиқаришнинг фойдалилигини кўтариш учун фан-техника тараққиётини жадаллаштириш керак бўлади. Бу иш маълум чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига бўлиши мумкин. Чора-тадбирлар албатта самарали бўлиши керак. Уни ҳисобга олмасдан, баҳслашмасдан фан-техника бўйича тадбирларни ишлаб чиқаришга жорий этилмайди. Фан-техника тараққиёти тадбирлари иқтисодий самарасини ҳисоблаш тартиби расмий ҳужжатлар, яъни методик қўлланмаларда изоҳлаб берилган. Уларга қуйидагилар киради: капитал қуйилмаларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича Намунавий методика; халқ хўжалигида янги техника, ихтирочилик ва рационализаторлик тавсифларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш услубиёти; корхоналар ва ишалб чиқариш бирлашмалари бошқарувининг автоматлаштирилган системасининг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш услубиёти; бошқарувнинг автоматлаштирилган системаси самарадорлигини ҳисоблаш услубиёти. меҳнатни илмий ташкил этиш бўйича тадбир-чораларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш услубиёти; атроф-муҳитни муҳофаза этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун сарфланган харажатларнинг иқтисодий самарасини аниқлаш учун вақтинчалик услубиёт. Ундан ташқари, тармоқ вазифалари, илмий текшириш институтлари, лойиҳа ташкилотлари, олий ўқув юртлари ҳам услубий материаллар тайёрлаш мумкин. Техника тараққиёти энг аввало янги техникани яратиш орқали амалга оширилади, рўй беради. Шу сабабли яратилган ва жорий этилаётган техника самарали ёки самарасизлигини билиш керак бўлади. Демак, самарани ўлчаш ва баҳолаш керак. У қандай қилиб аниқланади? Download 33.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling