4-мавзу. Саноатда фан-техника тараққиёти Режа
Ижтимоий-иқтисодий самарадорлик
Download 33.5 Kb.
|
4-mavzu. Sаnоаtdа fаn-tеxnikа tаrаqqiyoti.
Ижтимоий-иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқариш самарадорлигини меҳнат шароитларини, унинг ижодкорлик мазмунини бойитиш, ақлий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги фарқни йўқотишни инобатга олган ҳолда тавсифлайди. Ижтимоий-иқтисодий самарадорлик бир вақтнинг ўзида, ишлаб чиқариш самарадорлигини кучайтириш, корхонанинг муваффақиятли фаолият юритиши, шахснинг ҳар томонлама ривожланиши ва унинг барча қобилиятларидан фойдаланишнинг сабаб ва натижаси ҳисобланади. Бевосита ижтимоий самара, ходимларнинг билим ва малакаси, тажриба ва маданиятининг ўсиши, аҳоли соғлиғининг яхшиланиши ва умр кўришининг ўзайишида акс эттирилади.
Янги техниканинг иқтисодий самарадорлиги барча саноат тармоқларида, илмий-текшириш институтларида, лойиҳалаш ташкилотларида тегишли тадбирларни аввалги йиллардаги ўзлаштириш натижаларини ифодаловчи ҳужжатлар асосида аниқланади. Илмий-техникавий тадбирларнинг кўп йиллик тажрибаларига асосланган турли кўрсаткичлар, жумладан, машина ва техникавий воситаларни ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш натижасида эришиладиган йиллик иқтисодий самарадорлик қуйидагича аниқланади: Бу ерда: 31 ва 32 – мавжуд ва янги техника ёрдамида маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш харажатлари (келтирилган харажатлар); а – янги техникавий воситаларнинг сифатини, нисбий афзаллигини ифодаловчи коэффициент бўлиб: бу ерда: Q1 ва Q2 – мавжуд ва янги техникавий воситалар бирлиги ёрдамида йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми; Р1 ва Р2 – мавжуд ва янги техникавий воситалар кийматидан уларни тиклаш учун ажратмалар салмоғи; П – янги техникадан фойдаланиш даврида эришиладиган самарадорлик. У қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: бу ерда: U11 ва U12 - мавжуд ва янги техникадан фойдаланиш давридаги жорий харажатлар; К11 ва К12 – мавжуд ва янги техникадан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган капитал қуйилмалар; Ен – капитал қуйилмаларининг меъёр даражасидаги самарадорлик коэффициенти (0,15); А2 – янги техника жорий этилгандан кейин унинг ёрдами билан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми; S – янги техникани лойиҳалаштириш харажатлари. Янги техника самарадорлигини ҳисоблаш қиёсий самарадорликни аниқлаш тамойилларига асосланади. Ҳозирги кунда бундай ҳисоб-китоблар халқ хўжалигида янги техникадан, ихтирочилик ва риционализаторлик таклифларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш услубиёти асосида амалга оширилади. Бу услубиётга биноан иқтисодий самара қуйидаги формула ёрдами билан ифодаланади: 2 , бу ерда: С – йиллик иқтисодий самара, сум; Х1 ва Х2 – янги техника ёрдами билан тайёрланган маҳсулот бирлигига сарфланган келтирилган харажатлар (ТЕн х К); А2–ҳисобот йилида янги техника ёрдамида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг йиллик ҳажми. Янги техника ва технологиянинг иқтисодий самарадорлигини режалаштириш ва башорат қилишда унинг бир қатор асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларга, жумладан фойданинг кўпайиши, меҳнат унумдорлигини ошиши, меҳнат, моддий ва капитал сиғимининг пасайиши, маҳсулот таннархининг камайишига таъсир этиши ҳисобга олинади. Масалан, янги маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳисобига олинадиган режали фойданинг кўпайиши қуйидаги формула билан аниқланади. Download 33.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling