- 1.Англанганлик қонуни. Оддий, лекин мураккаб қонун, яъни берилган материални қанчалик чуқур англасак, шунчалик уни мустаҳкам хотирада муҳрлаган бўламиз.
- 2.Қизиқиш қонуни. Анатоль Франс: “Билимларни яхши ҳазм қилиш учун уни иштаҳа билан ютиш керак”деганда, албатта, материалга жонли қизиқиш билан муносабатда бўлишимиз, ва уни яхши кўришимиз кераклигини назарда тутган.
Хотиранинг саккиз қонунини - 3. Илгарги билимлар қонуни.
- Маълум мавзу юзасидан билимлар қанчалик кўп бўлса, янгисини эсда сақлаб қолиш шунчалик осон бўлади.
- Масалан, илгари ўқиган бирор китобни қайтадан ўқиб, уни янгидан ўқиётгандай ҳис қилсангиз, демак, сиз илгарги тажрибангиз етишмаганлигидан уни яхши ўзлаштира олмаганлигингизни ҳис қилишингиз мумкин.
- Демак эски билимлар ҳам тажрибага айлангандагина, янгиларига замин бўла олади.
-
Хотиранинг саккиз қонунини - 4. Эслаб қолишга тайёрлик қонуни.
- Бирор материални эслаб қолишдан аввал, бўлғуси ақлий ишга қандай ҳозирлик кўрган бўлсангиз, шунга мос тарзда эслаб қоласиз.
- Масалан, физика ўқитувчисининг барча дарслари сизга доимо маъқул бўлган бўлса, Сиз: “Бугун ҳам янги нарса ўрганиб чиқаман”, деб ўзингизни ишонтирасиз ва оқибатда натижа ҳам яхши бўлади. Ёки вақтга нисбатан тайёрлик ҳам шундай .”Бир амаллаб имтиҳон топширсам, кейин қутиламан”, деб дарсга тайёрланган бўлсангиз, имтиҳон тугагач, гўёки миянгизни биров “ювиб қўйгандай” тасаввур ҳосил бўлади.
- Агар материални мутахасис бўлишим учун жуда керак, деб умрингиз охиригача муҳимлигини англаснгиз, у нарса хотирада муҳим сақланади.
Хотиранинг саккиз қонунини - 5. Ассоциациялар қонуни.
- Бу қонун ҳақида эрамиздан аввал Арасту ҳам ёзган эди. Қонуннинг моҳияти шундаки, бир вақтда шаклланган тасаввурлар хотирада ҳам ёнма- ён бўлади. Масалан, айни конкрет хона ўша ерда рўй берган ҳодисаларни ҳам эслатади.
- 6. Бирин- кетинлик қонуни.
- Ҳарфлар алфавитдаги тартибида ёддан айтиш осон, уни тескарисига айтиш қийин бўлганидек, хотирада ҳам маълумотларни маълум тартибда жойлаштиришга ва керак бўлганда, тартиб билан бирин- кетин тиклаш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |