Идрок тушунчаси лотин тилида “қабул қилиш” демакдир. - Идрок тушунчаси лотин тилида “қабул қилиш” демакдир.
- Психологларнинг фикрича, инсон ниманики идрок қилса, уни фигура ва фонда идрок этади.
- Фигура шундай нарсаки, уни аниқ англаш, ажратиш, кўриш ва эшитиш мумкин
- Фон- ноаниқ, умумийроқ нарса яъни аниқ объектни ажратишга ёрдам беради
- Масалан:1. Гавжум бозорда кетаётган тақдирда ҳам ўз исмингизни биров айтиб чақирса, дарров ўша тарафга қарайсиз, Бунда фигура исм, фон эса бозордаги шовқин фон ролини ўйнайди.
- 2. Гул бозорида қизил гул сизга ёқиб қолди, ўшани харид қиласиз, қолган гуллар фон ролини ўйнайди.
Бу билишимизнинг шундай шаклики, у борлиқдаги кўплаб хилма-хил предмет ва ҳодисалар орасида бизга айнан керак бўлган объектни хосса ва хусусиятлари билан яхлит тарзда акс этишимизни таъминлайди, яъни идрок асосида нарса ва ҳодисанинг яхлитлашган образи ётади. - Бу билишимизнинг шундай шаклики, у борлиқдаги кўплаб хилма-хил предмет ва ҳодисалар орасида бизга айнан керак бўлган объектни хосса ва хусусиятлари билан яхлит тарзда акс этишимизни таъминлайди, яъни идрок асосида нарса ва ҳодисанинг яхлитлашган образи ётади.
- Идрок сезги жараёнларидан ташкил топади
Идрок қилиш қонунлари - А. Фигура ва фоннинг илгарги ҳаракатига боғлиқлиги.
- Инсон илгарги тажрибасида бўлган, бевосита тўқнаш келган нарсаларни идрок қилишга мойил бўлади.
- Агар бирор предметни у илгари фигура сифатида идрок қилган бўлса, кейинги сафар ҳам уни фигурадай идрок қилади.
- М: Хорижда юрган ўзбек туристлари мисолида кўришимиз мумкин.
Б. Идрокнинг константлилиги. - Константлик-”константа” сўзидан олинган бўлиб, ўзгармас, доимий маъносини англатади.
- Одам ўзига таниш бўлган нарсани ўша хосса ва хусусиятлар билан ўзгаришсиз идрок қилишга мойил.
- М: самолёт ичидан ерга қараганингизда
- Автомобиль, йўллар , уйлар, океан ва денгизлар кичкина бўлиб кўринади, лекин сиз уларни илгаридай идрок этасиз
Do'stlaringiz bilan baham: |