4-Мавзу: Таълим жараёнини ташкил этишда педагогнинг инновацион фаолияти. Касб таълимини ташкил этишда интерфаол технологиялар


Ўқув жараёни қуйидагича йўналишларда, усулларда олиб борилади


Download 73.86 Kb.
bet5/5
Sana09.06.2023
Hajmi73.86 Kb.
#1473343
1   2   3   4   5
Bog'liq
5- Мавзу

Ўқув жараёни қуйидагича йўналишларда, усулларда олиб борилади:

  1. Пассив таълим.

    1. Фаол таълим.

  1. Интерфаол таълим.



  1. Пассив усулда – ўқувчи ўқитувчининг сўзидан айтиб бериши,

маърузаси, оғзаки тушунтириши, баён этишидан ўқув материалларини ўзлаштиради. Уй вазифаларини қўлланма, дарсликлардан ўқиб ўрганади. Бу жараёнда ўқувчи билан ўқитувчи орасида алоқалар тизими ўрнатилмаган. Ўқувчи ўз даражасида – қобиляти, қизиқиши, истаги, хоҳиши даражасида ўзлаштиради. Унга таълим мазмунини ўзлаштириш кафолатланмайди.




  1. Фаол усулда – анъанавий усулдан кенг фойдаланилади. Ўқитувчи таълим мазмунини баён этиш билан бор кучини, маҳоратини ишга солиб,

кўргазмали қурол, дидактик тарқатма материаллар ёрдамида яҳшилаб тушунтиришга ҳаракат қилади. Ўқитувчи ўқувчилар билан мавзу юзасидан фикр алмашинади. Ижодий ишлар бериш орқали машқлар бажаради, уй ишларини мустақил ишлайдилар, такрорлаш орқали амалга оширади. Таълим мазмунини бирмунча ўзлаштиришга эришадилар.


3. Интер (ўзаро) фаол усулда – ўқувчиларга дарс жараёнини яҳши ташкил этишга қулай муҳит яратилади. Ўқувчиларнинг ўзаро фикр алмашишларига имкон берилади. Ўзаро ахборот олиш ва бериш учун шароит туғдирилади. Ечимини кутаёган масалаларни ҳамжиҳатликда муҳокама этадилар ва ечадилар. Вазиятдан чиқишда ҳамкорликда ечим топадилар. Олган ахборотларни асосида билимларини бир-бирларига намойиш этадилар.



Бир-бирларидан илҳомланиб, руҳий қониқиш ҳосил қиладилар. Бир-биларини тушуниб, балки қизиқиш пайдо бўлиб, вақт ўтганини билмай қоладилар. Ҳар бир иштирокчи таълим мазмунини муаллифлардек хис этадилар. Таълим мазмунини тўла ўзлаштиришга эришадилар.
Download 73.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling