4-мавзу: тарбия жараёнини ташкил этиш шакллари. Р е ж а


Download 281.47 Kb.
bet2/6
Sana30.10.2023
Hajmi281.47 Kb.
#1734782
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
TIM 4

Биринчи гуруҳ - фронтал шакллар. Болаларнинг фаолияти «ёнимда», «ёнида» принципи бўйича ташкил этилади, яъни улар бир-бирлари билан ўзаро таъсирда бўлмайдилар, ҳар бир бола айнан бир хил ишни мустақил равишда бажарадилар. Педагог ҳар бир болага бир йўлла таъсир кўрсатади. Чекланган болалар билангина тескари синов ўрнатилади. Синовнинг ҳаммаси билан ўтказиладиган тарбиявий машғулотларнииг кўпчилиги "ёнида" принципи бўйиа ташкил этилган.
Иккинчи гуруҳи - болаларнинг синфдан ташқари фаолиятини ташкил этиш шаклларининг бу тури "бирга", "биргаликда" принципи билан характерланади. Умумий мақсадга эришиш учун ҳар бир иштирокчи ўз ролини бажаради ва умумий натижага ўз ҳиссасини қўшади. Ҳамманинг хатти-ҳаракатлари муваффақияти ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига боғлиқ. Ишни бунда ташкил этилиши жараёнида болалар бир-бирлари билан яқин ҳамкорликда иш кўришга мажбур бўладилар. Бундай фаолият коллектив фаолиятномини олган, тарбиявий иш эса - коллектив тарбиявий ишлар деб номланади.
Педагог ҳар бир болага алоҳида таъсир кўрсатмайди, балки болалар ўртасидаги ўзаро алоқага таъсир этади, бу эса педагог билан ўқувчилар ўртасидаги тескари алоқанинг яхшиланишига ёрдам беради. Болаларнинг жуфт-жуфт, кичик гуруҳларда, синфдаги фаолияти «биргаликда» принципи бўйича ташкил этилиши мумкин.
Ҳар бир йўналишнинг ўз афзалликлари ва камчиликлари бор. Биринчи гуруҳ педагог учун ташкил этишда оддийлиги билан фарқ қилади, лекин коллектив ўзаро таъсир малакаларини камроқ шакллантиради. Иккинчи гуруҳ болаларда ҳамкорлик, бир-бирига ёрдам бериш, масъулиятни ўз зиммасига олиш малакаларини ривожлантириш учун тенги йўқ. Бироқ кичик ёшдаги ўқувчилараинг ёш хусусиятларига кўра (улар бошқа кишида тенг ҳуқуқи инсонни кўролмайдилар, келишиб олишни, бирга бўлишни билмайдилар) коллектив шаклларни ташкил этиш педагогдан кўп вақт ва муайян ташкилотчилик малакаларини талаб этади.


2. Синфдан ташқари тарбиявий машғулотга тайёрланиш.
Фараз қилайлик, алгорит қоидаларига мувофиқ болалар коллективини ўрганиш босқичи ҳали тугалланмаган бўлсада, педагог машғулотнинг мана шу шаклини танлаш мақсадга мувофиқдир. Биринчи навбатда машғулотнинг мазмуни белгиланади, унга мувофиқ мазкур синф учун актуал бўлган машғулот мавзуси танланади ва машғулот ғояси ифодаланади.
Педагог ўзидан фикран шундай деб сўраши керак: "Мазкур мавзуни очиб бориш орқали болаларга тарбиявий таъсир кўрсатиш натижасида нимага эга бўлишни истайман? "Синфдан ташқари тарбиявий машғулотнинг мазмуни ривожлантириш, тўғрилаш, шакллантириш вазифаларини акс эттириши керак.
Таълим бериш вазифаси умумий вазифалардан бири сифатида намоён бўлиши мумкин. Бошқа сўз билан айтганда "Белгиланган мавзу ҳақидаги маълмотларни баён қилиш" тарбиявий машғулотнинг мақсади ва вазифалардан бири бўлиши мумкин. Педагог синфдан ташқари машғулотнинг мақсади ҳамда вазифаларини қанчалик аниқ ифодаласа, унинг исталган натижалар ҳақидаги тассавури ҳам аниқ бўлади. Фақат шундан кейингина машғулотнинг мазмунини, методларни, воситаларни танлашга киришиш мумкин. Машғулотнинг мавзуси, мазмунига алоҳида аҳамият бериб, унинг мақсадини ифодалашга нормал ёндашадиган ёки уни умуман эътибордан четда қолдирадиган педагоглар нотўғри иш юритадилар. Бундай ҳолда тарбиявий ишнинг мақсадга йўналтирилганлиги ва тизимлилиги йўқолади.
Машғулот моделини тайёрлаш натижалари умумсинф тарбиявий машғулоти конспектида акс эттирилади. У қуйидаги тузилишда бўлади:
1) Машғулотнинг номи; 2) Мақсади, вазифалари; 3) Жиҳозланиши; 4) Ўтказиш шакли;
5) Бориши.
Машғулотнинг номида синфдан ташқари машғулотнинг мавзуси акс эттирилади. У фақат акс этиб қолмай, шакл бўйича лўнда қилиб ифодаланган, жозибали бўлиши лозим.
Вазифалар жуда аниқ бўлиб, мазкур мазмунни акс эттириши керак. Улар универсал характерда бўлмаслиги лозим. Масалан, "Жонажон шаҳрига муҳаббат уйғотиш" вазифаси ўрнига "Шаҳар тарихига қизиқишни ошириш", "Болаларда шаҳар юбилейига тайёргарлик ишларига ўз ҳиссасини қўшиш истагини ўйғотиш", "Болаларда шаҳарнинг ўтмишдаги машҳур кишиларига нисбатан ҳурмат ҳисси шаклланишига ёрдам бериш" каби вазифаларни қўйиш яхши бўлади.
Синфдан ташқари машғулотаинг жиҳозланишига турли воситалар: қўлланмалар, ўйинчоқлар, видеофилмлар, адабиётлар ва бошқалар киради. Адабий манбанинг номинигина эмас, балки унинг муаллифи, нашр этилган жойи ва йили кўрсатилиши керак.
Синф машғулотлари экскурсия, викторина, конкрус, спектакл ва ҳоказо шаклда ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолда машғулот режасида уни ўтказиш шакли "Математик викторина", "Фантазиячилар конкурси", "Ҳайвонот боғига экскурсия" каби номлар билан бирлаштирилади.
Агар синф машғулоти ўзида биронта ўтказиш шаклларини бирлаштирса, унда болаларни жойлаштириш усули кўрсатилади: айлана, командалар ва ҳоказо. Машғулотнинг боришида унинг мазмуни, тарбия методлари тавсиф этилади ва педагогнинг машғулотни биринчи шахс номидан батафсил, изчиллик билан баён қилинишдан иборат бўлиши мумкин ёки (педагогнинг шахсига қараб) асосий мазмуни карточкаларда ифодаланган тезисли пландан ташкил топиши мумкин.
Машғулотнинг боришини моделлаштиришда унинг давомийлиги ва структурасини ҳисобга олиш зарур. Синф тарбиявий машғулоти олти ёшлилар учун 15-20 дақиқадан ўн -ўн бир ёшлилар учун 1-2 соатгача давом этиши мумкин.
Мазмуни ва методлари бўйича хилма-хил бўлган синф машғулотларини самарали ўтказиш мақсадида унинг асосий тўрт босқичдан иборат бўлишига амал қилиш маъқул.

Download 281.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling