4-мавзу: ТЎҚимачилик тола ва ипларининг механик хусусияти


Download 253.5 Kb.
bet1/4
Sana06.05.2023
Hajmi253.5 Kb.
#1435923
  1   2   3   4
Bog'liq
ТМШ Презентация-4 8-21 с

  • ярим даврли чўзилиш деформацияси ва олинадиган кўрсаткичлар
  • бир даврли чўзилиш деформацияси ва олинадиган кўрсаткичлар
  • кўп даврли чўзилиш деформацияси ва олинадиган кўрсаткичлар
  • Диққат
  • Тўқимачилик тола, иплар олинишида ва улардан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ҳар хил механикавий таъсирларга учрайди. Тола ва ипларга таъсир этувчи кучларнинг миқдорига йўналишига ва такрорланишига нисбатан ҳар хил деформациялар ҳосил бўлади. Агар тола, ипларга таъсир этувчи кучларнинг миқдори уларнинг узилиш кучидан катта бўлса, тола, иплар узилади. Агар кучлар тола, ипларнинг узунлиги бўйича таъсир этса, улар чўзилади, кўндаланги бўйича таъсир этса сиқилиш, эгилиш деформацияларига учрайди. Тола, ипларга кучлар қисқа ёки узоқ муддат ва такрорланиш билан таъсир этиш мумкин. Тўқимачилик тола, ипларнинг механикавий хусусиятларини таърифлаш учун тажриба асосида олинган 50 дан ортиқ кўрсаткичлар ишлатилади.
  • Проф. Г.Н.Кукин тўқимачилик материалларнинг барча механикавий хусусиятларини ўрганиб чиқиб, механикавий кўрсаткичларни олиш усулига нисбатан тасниф яратган. Шу таснифга асосан ҳар бир деформацияда олинадиган кўрсаткичларни учта даврли синфларга ажратилади: ярим даврли синфда олинадиган кўрсаткичлар; бир даврли синфда олинадиган кўрсаткичлар; кўп даврли синфда олинадиган кўрсаткичлар. Бир даврли синф учта жараёндан иборат: материалнинг юк таъсирида бўлиши (I-синф)-юкдан бўшатилиш (II-синф)-дам олиши (III-синф). Агар материалнинг хусусияти фақат юк таъсирида ўрганилса, улардан олинадиган кўрсаткичлар ярим даврли синфга киради. Агар материал бир даврли жараёнда бўлса, улардан олинган кўрсаткичлар бир даврли синфга киради. Агар материал кўп даврли жараёнда бўлса (бир даврли синф «n» баробар такрорланса), улардан олинган кўрсаткичлар кўп даврли синфга киради. Ярим даврли синфда одатда материал юк таъсирида қисқа вақт ичида чўзилади ва узилади.
  • Бир даврли синфда материал узоқ вақт ичида юк таъсирида ва дам олиш жараёнида бўлади. Натижада материалнинг шаклини сақланиб қолиш қобилияти ўрганилади. Кўп даврли синфда материал такрорий бир даврли жараёнда бўлиш натижасида уларнинг узоқ муддатга чидамлилиги ўрганилади. Материалларни ишлатилиш учун уларнинг хусусиятларини аниқлашда учта даврли синфларда олинадиган кўрсаткичларнинг айрим турларидан фойдаланилади.
  • Тўқимачилик толаларни титиш-тараш, текислаш ва йигириш жараёнида, чиқаришда улар доимо чўзилиш деформациясига учрайдилар. Чўзилиш деформацияси учта синфга бўлиб ўрганилади: ярим даврли чўзилиш деформациясида олинадиган кўрсаткичлар; бир даврли чўзилиш деформациясида олинадиган кўрсаткичлар; кўп даврли чўзилиш деформациясида олинадиган кўрсаткичлар.
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling