4-мавзу: ТЎҚимачилик тола ва ипларининг механик хусусияти


Ярим даврли чўзилиш деформацияси


Download 253.5 Kb.
bet2/4
Sana06.05.2023
Hajmi253.5 Kb.
#1435923
1   2   3   4
Bog'liq
ТМШ Презентация-4 8-21 с

Ярим даврли чўзилиш деформацияси
  • Узилиш кучи
  • Нисбий мустаҳкамлик
  • Узилишдаги кучланиш
  • Узилишдаги бажарилган иш
  • Ярим даврли чўзилиш деформацияси
  • Узилиш кучи– материалларнинг узи-лишга қадар кўтарган юк миқдори билан аниқланади. Узилиш кучи материалларнинг мутлоқ мустаҳкам-лигини билдиради. Узилиш кучи сН, Н, даН билан ўлчанади
  • Нисбий мустаҳкамлик, Рн–узилишдаги мутлоқ мустаҳкамликни тола, ипларнинг чизиқли зичлигига нисбати билан аниқланади.
  • Узилишдаги кучланиш,  - узилишдаги мутлоқ мустаҳкамликни тола, ипларнинг кўндаланг юзасига нисбати билан аниқланади.
  • Узилишдаги бажарил-ган иш, Rм – икки хил формула билан аниқланади.
  • сН/текс
  • сН/мм2
  • lм
  • dl
  • A1
  • B
  • A
  • 0
  • PM
  • PM
  • lм
  • C
  • C1
  • Узилишдаги солиштирма бажарилган иш. Бу мутлоқ бажарилган ишни материал массасига нисбати билан аниқланади:
  • бу ерда: -узилаётган материалнинг ишчи қисмининг массаси, г.
  • Материалнинг ҳажми бўйича бажарилган иш. Бу мутлоқ бажарилган ишни материал ҳажмига нисбати билан аниқланади:
  • бу ерда: -узилаётган материалнинг ишчи қисмининг хажми, мм3.
  • Ярим даврли чўзилиш деформациясида олинадиган кўрсаткичларга ҳар хил омиллар таъсир қилади, яъни узиш тезлиги, намуна узунлиги (қисқичлар орасидаги масофа, атроф-муҳит параметрлари (лабораториядаги ҳавонинг ҳарорати ва намлиги) ва узиш усули. Агар тола иплар тез узилса, яъни узиш тезлиги катта бўлса, унда уларнинг мустаҳкамлиги катта бўлади, узайиши кам бўлади. Чунки тола, ипларнинг деформацияланиш вақти кичик бўлади. Қисқа вақт ичида тола, ипларнинг тузилишида мавжуд бўлган шикастланишлар, ёриқлар ва эластик, деформациялар ўсиб улгирмайди. Шунинг учун стандартларда тола, ипларни узадиган асбобларнинг узиш тезлиги тасдиқланган. Масалан O’zDst 619-2008 бўйича пахта толасини ДШ-3М асбобида узилганда, динамометрнинг пастки қисқич тезлиги 300 мм/мин-1 бўлиш керак ГОСТ 11191-77 бўйича каноп толасини ДВК-60 динамометрида узганда узиш тезлиги 60 айл/мин. ГОСТ 6611.2-73 бўйича йигирилган ипларнинг мустаҳкамлигини РМ-3 динамометрида аниқланганда узиш вақт сек, табиий ва кимёвий ипларни узиш вақти эса сек бўлиш керак.
  • Намуна узунлиги-узиш асбобининг иккита қисқичлар орасидаги масофа билан белгиланади. Агар қисқичлар орасидаги масофа катта бўлса, кичик масофага нисбатан намуна секин узилади. Натижада, мустаҳкамлик кичик бўлади, чўзилиш катта бўлади. Буларга сабаб катта узунликдаги намуна устида кўпроқ ночор жойлари ва шикастланган қисмлари бўлади. Нуқсонли намуналар тезроқ деформацияланади ва узилади. Шунинг учун узиш асбобларида ҳар бир тола, иплар учун қисқичлар орасидаги масофа доимий бўлиш керак; яъни гуруҳ пахта, штапел толалар учун 3,0 мм, якка пахта, штапел толалар учун 10,0 мм, иплар учун 500 мм, каноп ва зиғир толаси учун 100 мм. Тўқимачилик тола, ипларни физикавий, механикавий хусусиятларини таҳлил қилганда ва уларга технологик ишлов берилганда атроф-муҳитнинг параметрлари, яъни ҳарорат ва нисбий намлиги ҳар хил бўлиши мумкин. Атроф-муҳитнинг ҳароратини ўзгариши билан тола, ипларнинг моддасининг молекулаларининг ўзаро тортиш кучи ўзгаради. Оддий шароитда моддалар қаттиқ жисм бўлиб, шишасимон ҳолатда бўлади. Уларнинг молекулаларининг ўзаро тортиш кучи юқори бўлади, натижада толаларнинг мустаҳкамлиги юқори, чўзилиш кам бўлади. Юқори ҳарорат табиий тола, ипларнинг мустаҳкамлигига ва чўзилувчанлигига деярли таъсир қилмайди. Лекин синтетик толалар эса юқори ҳароратда шишасимон ҳолатдан қовушқоқ-оқувчанлик ҳолатга ўтади. Натижада уларнинг мустаҳкамлиги камаяди, чўзилувчанлиги ошади. Ҳароратнинг кўтарилиши билан вискоза толасининг мустаҳкамлиги ошади, лекин чўзилувчанлиги камаяди. Атроф-муҳитнинг намлигини ўзгариши тўқимачилик тола, ипларнинг ярим даврли кўрсаткичларига ҳар хил таъсир қилади. Целлюлозадан ташкил топган табиий толаларнинг механик хусусиятлари намликнинг ошиши билан яхшиланади, яъни мустаҳкамлиги ва чўзилувчанлиги катта бўлади. Бунга сабаб толанинг таркибидаги целлюлоза фибриллари тола ўқига нисбатан маълум бурчак бўйича жойлашган бўлади. Толалар намликни ютиши билан шишади, макромолекула фибриллари текисланади натижада мустаҳкамлик ошади. Намликнинг ошиши билан деярли ҳамма толаларнинг узайиши кўпаяди. Айниқса гидрофил толалар учун бу кўрсаткич катта бўлади (пахта, вискоза, ацетат, жун, ипак). Полиамид толалар учун бу кўрсаткич сезиларли эмас. Полиэфир толалар намлик ошиши билан деярли узайиш бўлмайди.
  • Атроф-муҳитнинг параметрлари ярим даврли чўзилиш дефор-мациясида олинадиган кўрсаткичларга таъсир қилишини ҳисобга олиб ГОСТ 10681-79 бўйича синов лабора-торияларида ҳавонинг ҳарорати ва намлиги % бўлиши керак. Бундан ташқари агар синаш учун намуна цехлардан ёки омбор-лардан олинган бўлса, улар меъёрий шароит-да, яъни климатик камераларда соатга қадар сақланиши ке-рак. Климатик камера-ларда меъёрий шароит автоматик равишда яратилади. Агар синов лабораторияларидаклиматик камералар бўлмаса, меъёрий шароитни сунъий равишда яратилади.
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling