Бир даврли чўзилиш деформациясининг диаграммаси - Бу диаграммани ипларнинг чўзилишдаги релаксация диаграммаси деб аталади. Тўлиқ деформацияни таркибларга ажратиш юкни ипдан бўшатгандан кейин дам олиш жараёнида бажарилади. Лекин, шуни эътироф этиш керакки тўлиқ деформацияни таркибларга ажратиш шартли равишда бажрилади. Чунки амалда қайишқоқ деформация миқдорини ўлчаш учун 0,5 с кетади. Қайишқоқ деформация қисми эса ҳақиқатда 0,0007 с ичида ўтади. Демак ўлчаш вақт ичида тез қайтадиган эластик деформация ҳам қайтишга улгуради. Яна дам олиш жараёнида қолдиқ деформациянинг таркибида қайтиб улгурмаган эластик деформация миқдори бўлиши мумкин. Тўлиқ деформациянинг таркиби қуйидаги формулалар билан ҳисобланади. Тўлиқ деформациянинг таркиби мутлоқ ва нисбий миқдорда ўлчанади.
- Мутлоқ қайишқоқ деформация қисми:
- Нисбий қайишқоқ деформация қисми:
- Мутлоқ эластик деформация қисми:
- бу ерда:-деформацияланган ипнинг узунлиги (2-3 соатдан кейин), мм; -ипни юкдан бўшатгандан кейин 3 с ичида ўзгарган узунлик, мм.
- Нисбий эластик деформация қисми:
- Мутлоқ пластик деформация қисми:
- Нисбий пластик деформация қисми:
- Бир даврли чўзилиш деформациясида олинадиган кўрсаткичларга қуйидаги омиллар таъсир этади: намунага таъсир этувчи юкнинг миқдори, ипларнинг деформацияланиш ва дам олиш вақти, атроф-муҳитнинг параметрлари. Бажарилган илмий ишлардан маълумки таъсир этувчи юкни ипнинг мустаҳкамлигига нисбатан 10 дан 50 %га қадар ўзгартирилганда тўлиқ деформациянинг ўсиши хар хил бўлади. Масалан, зиғир ипида секинлик билан ўсади, вискоза ипида тўлиқ дефорация тез ўсади. Тўлиқ деформациянинг таркиби юк миқдорига нисбатан қуйидагича ўзгаради: қайишқоқ деформация қисми юк миқдорига нисбатан пропорционал ўсади, эластик деформация деярли секин ўсади. Пластик деформациянинг ўсиши ип тузилишига боғлиқ ипларнинг тузилиши яхши бўлса, яъни толаларнинг ипларда жойлашиши тартибли бўлса, тола моддаларининг молекулалар орасидаги боғлиқ кучли бўлса, пластик деформация аста-секин ўсади. Ипларнинг тузилиш ночор бўлса, пластик деформация қисми тез ўсади. Проф. Г.Н. Кукин ва унинг шогирдлари бажарган илмий ишлардан маълумки, иплар 15 соатгача юк таъсирида бўлганда тўлиқ деформация ошади, қайишқоқ деформация аввал ўсади кейин секинлашади, эластик деформация ўсиб, вақт ўтиши билан камаяди.
- Деформацияларнинг таркибига атроф-муҳитнинг параметрларидан асосан ҳавонинг намлиги кўпроқ таъсир қилади. Намликнинг таъсирида деформацияланган иплар тезроқ мувозанат ҳолатга келади. Тўқимачилик тола, ипларни ишлаб чиқаришда, улардан маҳсулот олишда ва тайёр маҳсулотларни ишлатишда улар кўп даврли деформацияларга учрайдилар. Материалларга таъсир этувчи кучнинг йўналиши бўйича чўзилиш, эгилиш ва сиқилиш кўп даврли деформациялари бўлиши мумкин. Иплар газламаларни тўқиш жараёнида частотаси 3-4 Гц бўлган кўп даврли деформацияга учрайди. Кийимларни тикиш жараёнида ғалтак иплар хам кўп даврли чўзилиш деформациясига учрайди. Тўқимачилик иплардан маҳсулот ишлаб чиқаришда ва тайёр маҳсулот-ларни ишлатишда кўп даврли деформацияларга чидамлилигини таҳлил қилиш катта амалий аҳамиятга эга. Одатда материалларга таъсир этувчи кўп даврли кучлар сон миқдори бўйича материалнинг мустаҳкамлигидан анча кам бўлади. Лекин бу кучлар узоқ вақт такрорий таъсир қилиш натижасида материаллар тузилишида мураккаб ўзгаришлар ҳосил қилади. Масалан, ипларнинг кўп даврли чўзилиш деформацияси тузилишининг ўзгариши учта босқичда ўтади.
- Ипларнинг кўп даврли чўзилиш деформацияда қолдиқ даврли деформациянинг ўсиши.
- I-тузилиши яхши ип; II-тузилиши ёмон ип.
- Биринчи босқичда (ОА чизиғи) бир қанча даврли чўзиш деформациядан кейин ипларда тартибсиз жойлашган толалар сурилиб, текисланади ип чўзилади, узаяди. Шу босқичда ипларнинг узайиши асосан қайтмас қолдиқ деформациядан ташкил топган бўлади. Биринчи босқичдан кейин тузилиши яхшиланган иплар узоқ вақт кўп даврли чўзилиш деформациясига чидамли бўлади.
- Бу жараён иккинчи босқичда (АВ чизиғи) ўтади. Бунда ипларнинг тузилиши кам ўзгаради, кўп даврли чўзилиш деформацияда ҳосил бўлган ипларнинг узайиши асосан қайтадиган деформациялардан иборат бўлиб, деярли ипларнинг даврли қолдиқ деформациясининг узунлиги ўзгармайди. Маълум вақтдан кейин иккинчи босқич охирида кўп даврли чўзилиш деформация таъсирида иплар чарчайди, тузилишида мавжуд бўлган шикастланишлар ўсади. Натижада даврли қолдиқ деформациялар асосан қайтмас деформациядан иборат бўлиб, иплар чўзилади, яъни учинчи босқич (ВС чизиғи) бошланади. Учинчи босқичда ипларнинг тузилишининг ночорланиши тез ўтади, яъни бир қанча даврли чўзилиш деформациядан кейин «С» нуқтада иплар узилади. Ипларнинг узилишини атроф-муҳитнинг параметрлари ҳам тезлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |