4-мавзу: Транскрипция, трансляция, оқсил биосинтези Режа


Рибосомаларда оқсил биосинтези


Download 178.93 Kb.
bet4/5
Sana23.01.2023
Hajmi178.93 Kb.
#1113101
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5361977583397246442

Рибосомаларда оқсил биосинтези.
Оқсил биосинтезида (трансляциянинг II босқичи) қуйидагиларнинг бўлиши зарур:

Рибосомаларда оқсил синтезининг механизми.
Рибосомалардаги оқсил синтези ёки трансляция уч босқичга бўлинади: инициация (бошланиш), элонгация (полипептид занжирининг узайиши) ва терминация (тугаши).
Инициация. Инициация жуда мураккаб ва муҳим босқични бошлаб берувчи реакция. Бу босқичда оқсил синтези учун лозим бўлган аппарат айрим компонентлардан йиғилиб, иш бошлашга тайёрланади. Трансляциянинг бошланиши секинлик билан борадиган жараён. Рибосомалар трансляция жараёнининг маркази бўлганлиги учун мРНК билан боғланиши керак. Рибосома ишламаган ҳолатида суббирликларга ажралган бўлади. Ядродан ситоплазмага ўтган мРНК кичик суббирликнинг катта суббирликка бирикадиган юзаси билан боғланади. Суббирликка бирикадиган нуқта РНК нинг 5¹-охири билан ёнма-ён жойлашган, шунинг учун РНК дастурини ―ўқиш 5¹→3¹ ёки NH2→CООH йўналишида боради. Суббирликлар чегарасида мРНК нинг фақатгина иккита кодони жойлаша олади.






Элонгация. Полипептид синтези ҳар доим N-охиридан бошланади ва C- охири билан тугайди. Полипептид занзирининг битта аминокислотага узайиши уч қадамда амалга ошади:

  • аминоацил-тРНК нинг боғланиши;

  • транспептидация (пептид боғининг ҳосил бўлиши);

  • транслокация (мРНК нинг битта триплетга силжиши)


Download 178.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling