4-мавзу: Транскрипция, трансляция, оқсил биосинтези Режа


Download 178.93 Kb.
bet1/5
Sana23.01.2023
Hajmi178.93 Kb.
#1113101
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5361977583397246442


4-мавзу: Транскрипция, трансляция, оқсил биосинтези
Режа:
1.Транскрипция
2. Трансляция
3. Оқсил биосинтези
ДНКда кодланган генетик маълумот (генлар) оқсилларни йиғиш учун зарур бўлган барча маълумотларни беради.
Генетик ахборотнинг кўчирилиш турлари.
Турли хил организмларда генетик ахборот кўчирилишининг аниқланган 3 хил усулини келтириш мумкин:

  1. Репликация – генетик ахборотни битта классдаги нуклеин кислоталари ичида кўчирилиши ёки нусха олиш, ўз-ўзидан икки ҳисса кўпайиш. Бу фундаментал жараён ҳужайралар бўлинишида наслий белгиларнинг авлоддан-авлодга ўзгармай узатилишидан иборат. Генетик ахборотни о`тказилиши нуклеин кислоталарнинг бир синфида, яъни ДНК дан ДНК га ёки айрим вирусларда РНК дан РНК га кўчириш йўли билан амалга ошади.

2. Генетик ахборотни ҳар хил классда нуклеин кислоталар ўртасида – ДНК дан РНК га ўтказилишига транскрипция ёки кўчириб ёзиш деб айтилади. Транскрипцияда репликациядан фарқи ДНК молекуласидаги ахборот тўлиқ ўтказилмайди, унинг айрим қисмларигина кўчирилади. Транскрипция натижасида ҳамма турдаги асосий РНК лар: (мРНК, тРНК, рРНК) ва минор РНК лар ҳосил бўлади. Демак, ДНК систронлари фақат полипептид занжирининг структураси тўғрисида эмас, балки тРНК, рРНК ва минор РНК структуралари тўғрисида ҳам ахборот сақлайди.
Транскрипция жараёнида ахборот тўғри – ДНК дан РНК га ва тескари – РНК дан ДНК га ўтиши мумкин. Тескари транскрипция биринчи маротаба онковирусларда (ўсма ҳосил қиладиган РНК ли вирусларда) аниқланган. Вирус РНК сининг нусхаси хўжайин-ҳужайранинг ДНК сида тескари транскрипция йўли билан жойлашиб - шишли трансформацияга олиб келади. Тескари транскрипция фақат ҳужайранинг шишли трансформациясида эмас, уларнинг меъёрий ҳаёт фаолиятида ёки дифференциялланиш жараёнида ҳам аҳамиятга эга. Тескари транскрипция мРНК дан бошқа барча турдаги РНК ларга ҳам тегишли.
3. Генетик ахборотнинг ҳар хил синфдаги макромолекулалар ўртасида, яъни мРНК дан оқсилга ўтказилишига трансляция ёки таржима деб айтилади. Трансляцияда нуклеин кислоталари тилида ёзилган генетик ахборот аминокислоталар тартибида ёзилган оқсиллар синтезига кўчирилади. Трансляция жараёнида фақат мРНК иштирок этади, рРНК ва тРНК ёрдамчи вазифасини бажаради. Трансляция фақат тўғри йўналишда кечади, яъни мРНК дан оқсил синтез бўлади ва орқага қайтмайди.
Ҳужайрада генетик ахборотни кўчирилиши узлуксиз жараён, уни қуйидаги схемада ифодалаш мумкин:

Download 178.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling