4-мавзу: Транскрипция, трансляция, оқсил биосинтези Режа
Рибосомаларда оқсил биосинтези
Download 178.93 Kb.
|
2 5361977583397246442
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рибосомаларда оқсил синтезининг механизми.
Рибосомаларда оқсил биосинтези.
Оқсил биосинтезида (трансляциянинг II босқичи) қуйидагиларнинг бўлиши зарур: мРНК – генетик матрица сифатида; аминоацил тРНК, мРНК ―матнини ўқиш ва оқсил йиғилишида аминокислоталар манбаи сифатида; рибосомалар – мРНК дастури асосида аминокислоталарни полипептид занжирида кетма-кет бирикишида молекуляр машина сифатида; ГТФ – рибосомалардаги оқсил синтезида энергия манбаи сифатида; оқсилли ―фактор‖лар - рибосомаларда оқсил йиғилишининг турли даврларида ёрдам беради; айрим ионлар (Мг²+, К+ ва ҳ.к.) – кофактор сифатида. Рибосомаларда оқсил синтезининг механизми. Рибосомалардаги оқсил синтези ёки трансляция уч босқичга бўлинади: инициация (бошланиш), элонгация (полипептид занжирининг узайиши) ва терминация (тугаши). Инициация. Инициация жуда мураккаб ва муҳим босқични бошлаб берувчи реакция. Бу босқичда оқсил синтези учун лозим бўлган аппарат айрим компонентлардан йиғилиб, иш бошлашга тайёрланади. Трансляциянинг бошланиши секинлик билан борадиган жараён. Рибосомалар трансляция жараёнининг маркази бўлганлиги учун мРНК билан боғланиши керак. Рибосома ишламаган ҳолатида суббирликларга ажралган бўлади. Ядродан ситоплазмага ўтган мРНК кичик суббирликнинг катта суббирликка бирикадиган юзаси билан боғланади. Суббирликка бирикадиган нуқта РНК нинг 5¹-охири билан ёнма-ён жойлашган, шунинг учун РНК дастурини ―ўқиш 5¹→3¹ ёки NH2→CООH йўналишида боради. Суббирликлар чегарасида мРНК нинг фақатгина иккита кодони жойлаша олади. Элонгация. Полипептид синтези ҳар доим N-охиридан бошланади ва C- охири билан тугайди. Полипептид занзирининг битта аминокислотага узайиши уч қадамда амалга ошади: аминоацил-тРНК нинг боғланиши; транспептидация (пептид боғининг ҳосил бўлиши); транслокация (мРНК нинг битта триплетга силжиши) Download 178.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling