4-мавзу: Транскрипция, трансляция, оқсил биосинтези Режа
Транскриптоннинг схематик тузилиши
Download 178.93 Kb.
|
2 5361977583397246442
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДНК транскрипциясининг механизми.
- Рекогнитсия. Рибосомаларда оқсил биосинтези. Трансляция
Транскриптоннинг схематик тузилиши
Транскрипция учун қуйидаги шароитлар бўлиши керак: транскрипция амалга ошадиган ДНК бўлаги бир занжирли матрица ҳосил бўлиши учун ажралган ҳолда бўлиши (РНК синтезида ДНК нинг фақат битта занжири матрица бўлиб хизмат қилади); РНК синтезланиши учун АТФ, ГТФ, УТФ ва СТФ рибонуклеозидтрифосфатлар бўлиши; ДНК матрицаси асосида РНК ни синтезловчи транскрипциянинг махсус ферментлари ДНК га боғлиқ РНК-полимеразалар бўлиши. ДНК транскрипциясининг механизми. Транскрипция уч босқичдан иборат: инициация елонгация ва терминатсия, яъни бошланғич, узайиш ва тугаш. Транскрипция ДНК га боғлиқ РНК-полимеразанинг юқори даражада мос келувчи промотор қисмига бирикишидан бошланади. Промотор транскрипциянинг старт нуқтаси ҳисобланади. Прокариотларнинг РНК-полимеразаси 5 турдаги суббирликлардан иборат. Улардан 4 таси кор-фермент (лат. cор – юрак) деб аталувчи агрегат ҳосил қилади ва улар РНК даги нуклеотидлар орасида фосфодиефир боғларини ҳосил қиладилар. Транскрипциянинг узайиши (елонгацияси) РНК-полимеразанинг ДНК матрицаси бўйлаб силжиши натижасида амалга ошади. Навбат билан келувчи ҳар бир нуклеотид ДНК-матрицадаги комплементар асос билан жуфтлашади, РНК- полимераза эса уни фосфодиефир боғлари билан РНК нинг ўсувчи занжирига―маҳкамлайди. Узайиш тезлиги 1 секундда тахминан 40-50 та нуклеотидни бирикишидан иборат. Транскрипциянинг тугаши ДНК га тўхташ хабарини берувчи нуклеотидлар кетма-кетлиги РНК-полимераза етганда рўй беради. Транскрипция охирига борганда синтезланган РНК ДНК дан ажралади. Транскрипциянинг бирламчи маҳсулоти бўлган РНК ДНК транскриптонининг комплементар ҳолдаги тўлиқ нусхаси ҳисобланади. Рекогнитсия. Рибосомаларда оқсил биосинтези. Трансляция –мРНК даги ирсий матнни оқсил полипептид занжирига – мунтазам аминокислоталар кетма- кетлигида ўтказиш. Трансляция маҳсулоти махсус оқсил бўлганлиги учун трансляция жараённи тенг маънода оқсил биосинтези деб атаса ҳам бўлади. Трансляция жараёнини ҳужайранинг турли қисмларида борадиган икки босқичга бўлиш мумкин: рекогниция, яъни аминокислоталарнинг фаолланиши ва оқсил биосинтезининг ўзи. Рекогниция гиалоплазмада, оқсил биосинтези эса рибосомаларда амалга ошади. Аминокислоталар фаолланиш жараёни моҳияти бўйича аминокислоталарни ўз тРНК сига бирикишидан иборат. тРНК структураси ―таржимонлик сифатига эга, яъни битта молекулада ―нуклеотидли матнни ўқиш (тРНК антикодони мРНК кодони билан мос келиши керак) ва ўзи аминокислотасини ташиш (акцепторлик охирида) қобилиятлари мужассамлашган. Download 178.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling