4-Модуль (дарс) мавзуси: Одам савдоси жабранувчиси бўлиб қолмаслик чоралари
Одам савдосидан қандай огоҳ бўлиш мумкин
Download 61.55 Kb.
|
4-дарс
Одам савдосидан қандай огоҳ бўлиш мумкин
Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, паспорт) ҳар доим ва ҳар қандай ҳолатларда ҳам ўзингиз билан бўлиши лозим. Бу тавсия фақат болалар, ўсмир ёки ёш инсонлар учун эмас, балки барча ёшдаги инсон бутун хаёти давомида шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ўзида сақлаши лозим; 15 ёшдан ошган бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигига биноан ота-онангиздан бирларини розилиги билан меҳнат қилиш ҳуқуқига эгасиз. Шундан келиб чиқиб, агар ишлаш истагида иш жойи қидириб юрган бўлсангиз, иш бўйича таклифларни ота-онангиз билан бирга синчковлик билан ўрганиш керак ва фақат қонуний ишларга розилик бериш зарур; Ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланишни билиш лозим; Ижтимоий тармоқлардаги шахсий профилларингизга нотаниш шахслар киришини таъқиқлаб қўйинг, агар дўстлашиш бўйича таклиф тушса ўйлаб иш тутиш зарур; Кўчада нотаниш шахслар томонидан сизга мактабдан бўш вақтингизда ишлашингиз бўйича таклиф қилса, ота-онангизга зудлик билан хабар бериш лозим. Ота-онангиз сиз билан бўлмаган ҳолатларда мактабдаги ўқитувчингизга, ёки туман ҳокимиятларининг болаларни ҳимоя қилиш секторига хабар беришингиз лозим Ўқитувчи 3 нчи слайдда кўрсатилган ҳар бир бандга шарҳ бериб боради. Бу слайддаги тавсияларнинг аксарияти вояга етмаган шахсларга, яъни болаларга берилган. Кейинги слайдда эса биз барча ёшдаги инсонларга мўлжалланган. 3 нчи слайд
Download 61.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling