3 Сессия – 15 дақиқа
Ўқитувчи юқоридагиларни тушунтириб бўлганидан сўнг ўқувчиларга 4 гуруҳга бўлади ва гуруҳларга қуйидаги вазифани беради.
Ҳар бир гуруҳ қуйидаги саволга жавоб бериши лозим. “Юқорида сизлар билан кўриб чиққан тавсияларга болалар, ёшлар ва катта ёшдаги инсонлар риоя қилмасалар, қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Жавобларингизни флип қоғозларига ёзинг!
Гуруҳларда ишлаш учун 5 дақиқа вақт беради.
Вақт тугаганидан сўнг, гуруҳлар ўз жавобларини флипларда тақдим қилиб берадилар.
Сўнг ўқитувчи кейинги слайдни намойиш қилади ва одам савдоси инсонлар учун қандай оқибатларга олиб келишини санаб ўтади
инсон қадр-қиммати поймол бўлиши;
таълим олиш имкониятини қўлдан бой бериш ва бу инсон учун узоқ муддатли зарар бўлиши мумкин (масалан, яхши хаётда яшаш, яхши имкониятларда пул топиш, оилани таъминлаш, инсон ўзини хаётида тўлақонли иштирок этишига зарар);
оиладан, яқин инсонлардан, ўрганган жамиятдан, дўстлардан ажралиш, узоқлашиш, ёлғиз ва қўрқувда қолиш оқибатида психологик жарохат олиш;
инсон меҳнат қилиши мумкин бўлмаган шароитларда оғир меҳнат қилиш орқасидан жисмоний, психологик, иқтисодий ва жинсий зўравонликка учраш;
тўйиб овқат емаслик ва бунинг оқибатида соғлиққа зарар етказиш;
меҳнат қилиш мумкин бўлмаган шароитларда ишлаш натижасида оғир ва сурунккали касалликларга дучор бўлиш ва ҳакозо.
|
4 сессия – 5 дақиқа
Ўқитувчи ўқувчиларга бугунги дарсда ўтилган мавзу бўйича саволлар беради.
Кимлар одам савдоси жабрланувчисига айланиши мумкин экан?
Одам савдоси жабрланувчиси бўдиб қолмаслик учун нималарни билиш лозим?
Бу дарсда олган билим ва кўникмаларингиз қай ҳолатларда сизга керак бўлади?
Уйга вазифа
Ўқитувчи ўқувчиларга одам савдоси жабрланувчиси бўлиб қолмаслик тавсияларини расм кўринишида тасвирлаб келишни уйга вазифа қилиб беради
Баҳолаш
Ўқитувчи ўқувчиларни дарсда жавоблари ва актив қатнашганликлари бўйича баҳолайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |