- Банк тизими – бу ягона кредит тизимида фаолият юритаётган банклар мажмуидир (йиғиндисидир).
- Бозор муносабатлари шароитида, одатда, банк тизими икки поғонали бўлади.
- Биринчи поғонада – Марказий банк турса, иккинчи поғонада тижорат банклари туради.
- Европа Марказий банкининг ташкил этилиши билан (1998 й.) дунёда 3 поғонали банк тизими пайдо бўлди:
- 1-поғона – Европа Марказий банки
- 2-поғона – евроҳудуд мамлакатлари Марказий банклари
- 3-поғона- евроҳудуддаги тижорат банклари
- * банк тизимининг меъёрий-ҳуқуқий асослари;
- * Марказий банкнинг ташкилий тузилиши;
- * тижорат банкларининг турлари;
- * тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизими;
- * банк инфратузилмаси.
Банк тизимининг меъёрий-ҳуқуқий асослари - Марказий банклар фаолияти Марказий банк тўғрисидаги қонун билан, тижорат банкларининг фаолияти “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади.
- Фуқаролик кодекси ҳам банк тизими учун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб ҳисобланади.
- Ўзбекистон Республикасида Президентнинг Фармонлари ва Қарорлари ҳам банк тизимининг меъёрий-ҳуқуқий асослари бўлиб ҳисобланади.
- Марказий банкнинг амалдаги йўриқномалари жиддий ҳуқуқий асосдир.
Марказий банкнинг ташкилий тузилиши - АҚШ Федерал захира тизими 12 та Марказий банкдан иборат. Ҳар бир Марказий банк фаолияти Бошқарувчилар Кенгаши томонидан назорат қилингани ҳолда, ушбу Марказий банкларнинг ҳар бири маълум даражада мустақилликка эга.
- Европа Марказий банки 2 поғонали ташкилий тузилмага эга. Биринчи поғонада Европа Марказий банки турса, иккинчи поғонада евроҳудуд мамлакатларининг Марказий банклари туради.
- Россия, Қозоғистон, Ўзбекистонда Марказий банк вертикал марказлашган тузилмага эга. Яъни, ҳудудларда Марказий банкнинг Бош бошқармалари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |