54
Агар ушбу 500 та сценарийлар ичида 304 тада NPV нолдан юқори бўлса,
60,8% эҳтимоли билан лойиҳа самарали бўлиши кутилмоқда ва риск 39,8%
вариантни ташкил қилади.
Бу усулнинг афзалликлари деб қуйидагилар ҳисобланади:
- бозорни турли кўринишлари ва ўзгаришларини
моделлаштириш
имконияти;
-
моделларни
кенгайтириш
имконияти
ва
вақт
билан
чегараланмаганлиги (фақат лойиҳа хаёти даврида эмас);
- ташқи омилларни барчасини ҳисобга олиш имконини беради.
Усулни камчиликлари:
- ҳисоб-китоблар серқувват компьютер программаларини талаб қилади;
- таҳлилчи маълум математик ва статистик
билим ва тушунчаларга эга
бўлиши лозим;
- хатолар эҳтимоли мавжудлиги.
Кўп холларда таҳлил натижалари бўйича диаграмма ёки
гистограмма
тузилади. Уларда таҳлил натижаси яққол намоён бўлади.
Назорат учун саволлар:
1. Риск қийматини моҳияти нимада?
2. Рискларни пасайтириш усулларини изоҳланг?
3. Монте Карло усулининг моҳиятини нимада?
4. VaR ва Монте Карло методларининг фарқли жиҳатини кўриб чиқиннг.