Enеrgеtik va fotomеtrik kattaliklar. Nurlanishning enеrgеtik kuchi. Fotomеtrlar


Download 77 Kb.
bet1/3
Sana26.06.2020
Hajmi77 Kb.
#121882
  1   2   3
Bog'liq
1-маъруза матн


Enеrgеtik va fotomеtrik kattaliklar. Nurlanishning enеrgеtik kuchi. Fotomеtrlar.

Режа:


1. Ёруғлик манба турлари.

2. Ёруғлик энергиясини қайд қилувчи асбоблар.

3. Ёруғлик оқими.

4. Ёруғлик кучи.

5. Равшанлик.

6. Ёритилганлик.



MASHG‘ULOTNING MAQSADI - Talabalarga Фотометрик катталиклар ва уларнинг ўзаро боғланиши ҳақида маълумот бериш. Ёруғлик тўлқин манба турлари ва улардан тарқалаётган тўлқинларни қайд қилувчи асбоблар ҳақида тушунчаларга эга бўлиш.

ASOSIY TAYANCH TUSHUNCHALAR

  • Ланберт манбаси - ҳамма йўналишларга бир хил равшанликда нур тарқатувчи ёруғлик манбаси.

  • Фотометр - ёруғлик майдон катталигини ўлчайдиган асбоб.

  • Тўлқин узунлиги - синусоидал тўлқиннинг бир-бирига яқин, фазалари бир хил бўлган координаталар орасидаги масофа

  • Частота - такрорланувчи ҳодисаларнинг тўла даврини шу ҳодисага кетган вақтга нисбати.

  • Фотоэлемент - фотоэффект ҳодисаси асосида ишлайдиган асбоб.

  • Фотоқаршилик - ёруғлик таъсирида электр ўтказувчанлигини ўзгарувчи ярим ўтказгичли фотоэлемент.

  • Болометр - электр қаршилигининг ҳароратга боғлиқ равишда электромагнит нурланишни ўлчайдиган асбоб.


MAVZUNING QISQACHA MAZMUNI

Максвелл назариясига асосан ёруғлик юқори частотали ўзгарувчан- уюрмавий турдаги электромагнит майдонлардан иборат. Электромагнит тўлқин частоталари 0 дан чексизликкача ўзгариши мумкин. Тўлқин частотаси ва тўлқин узунлиги ўзаро қуйидагича боғланган:



(1) Бу ифода вакуум учун ўринли.

 - электромагнит тўлқин частотаси,  - электромагнит тўлқин узунлиги,

с - ёруғликнинг вакуумдаги (бўшлиқдаги) тезлиги.

(1) ифодадан ёруғликнинг тўлқин узунлигини топиш мумкин.



(2).

Инсон кўзи қабул қилувчи тўлқин узунликлари оралиғи чекланган бўлиб, у инсон кўзининг кўриш қобилиятига боғлиқ. Уларнинг сон қийматлари тахминан



 = (0,38  0,76) мкм оралиққа тенг.

(1) тенглигидан кўриниш соҳасига мос келувчи ҳаводаги ёруғлик частоталар оралиғи (3) га тенг.

Ёруғлик манба турлари: табиий ёруғлик манбалари - қуёш, юлдузлар. Сунъий ёруғлик манбалари - ой, электр ва электр газ лампалари, прожекторлар, олов, т.б. Табиий ёруғликлар жуда узоқ муддат давомида ўзларидан нур тарқатади. Сунъий ёруғлик манбаларининг нур тарқатиш муддати чекланган. Табиий ва сунъий ёруғлик манбалари ўзларидан узлуксиз ва чекли спектрлар чиқаради.

Ёруғлик оқимини қабул қилувчи асбоблар: кўз, фотоэлементлар, болометрлар, фотоқаршиликлар, фотокучайтиргичлар, люксометр ва т.б.

Энергия оқими каби ёруғлик оқими тушунчаси киритилади. Шундай қилиб берилган юзадан бирлик вақтда ўтувчи ёруғлик энергияси ёруғлик оқими бўлади. Ёруғлик оқими ваттда ўлчанади. Кўпчилик ҳолда махсус бирликлардан фойдаланилади. Оптиканинг ёруғлик оқимини ўлчаш усулларини ўрганувчи бўлим фотометрия дейилади.

Ёруғлик энергияси бирлик вақт оралиғида берилган юзадан ўтувчи ёруғлик оқимига тенг. Бирлиги жоуль.

Ёруғлик кучи - кичик фазовий бурчак оралиғидаги ёруғлик оқимининг, шу фазовий бурчакка нисбати.



Ифодаси (4).

d - кичик фазовий бурчак, dФ - шу фазовий бурчак ичида тарқалувчи ёруғлик оқими, I - ёруғлик кучи, бирлиги кандел.


Download 77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling