4 Тижорат банк


Download 71.69 Kb.
bet2/4
Sana23.10.2023
Hajmi71.69 Kb.
#1717465
1   2   3   4
Bog'liq
топширик он1-2

Жалб қилинган маблаглар тижорат банклари кредит ресурсларининг асосий қисмини ташкил этади. Булар депозитлар, шунингдек, контокоррент ва корреспондент счѐтлардир.
Уларнинг асосийси йўқлаб олинадиган қўйилмаларга, тезкор ҳамда жамғарма қўйилмаларга бўлинувчи депозитлардир.
Йўқлаб олинадиган қўйилмалар, шунингдек, жорий счѐтлар омонатчиларнинг биринчи талаблари билан олинади. Жорий счѐтнинг эгаси банкдан чек дафтарчасини олади. Бунда у пул олиш билан бирга иқтисодий муносабатлар вакиллари бўлган корхона, ташкилот, муассасалар ҳисоб-китоб операцияларини олиб бориши мумкин.
Муддатли омонатлар - мижоз томонидан банкка маълум муддатга қўйиладиган қўйилмалар бўлиб, улар оркали мижозларга банк томонидан юқори фоизлар тўланади. Бунда фоиз ставкалари қўйилманинг муддати ва микдорига боглик бўлади.
Муддатли қўйилмаларнинг турларидан бири - маблагларни жалб қилишнинг аниқ қайд этилган вақтга мўлжалланган депозит сертификатлари ҳисобланади. Уларни муомалага 1961 йилда биринчи бўлиб "Ферст нешнл сити бэнк" киритган. Счѐт эгаларига, уларнинг номлари ѐзилган, тўлаш муддати ва фоиз даражаси кўрсатилган махсус гувоҳномалар берилади.
Россия Федерациясида депозит сертификатларини тижорат банклари 1991 йилдан бошлаб қўлламоқда. Сертификатда кўрсатилган қўйилма муддати тугагандан сўнг унинг эгаси қўйилма суммасини ва келишилган фоизларни олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Банк ресурслари таркибида аҳолининг омонат қўйилмалари муҳим рол тутади. Улар тўлиқ суммада ѐки бўлиб-бўлиб қўйилади ва берилиши мумкин. Омонатчи ва банк ўртасидаги маблаг қўйиши билан боглик муносабат омонат дафтарчасини бериш билан тасдиқланади. Банклар тўловчилик асосида турли ҳил мақсадли қўйилмаларни, муддатли ѐки талаб қилиш ҳамда олиш мумкин бўлган жамғармалар қабул қиладилар. Шунингдек, баъзи мамлакатларда "Янги йил қўйилмалари" деб номланган тури ҳам мавжуд. Бунда банк йил давомида, янги йилни нишонлаш учун, катта бўлмаган қўйилмаларни қабул килиб боради ва йил охирида омонатчиларга пулларни
қайтаради, ҳоҳловчилар пул жамғаришни кейинги янги йилгача давом эттиришлари ҳам мумкин. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда бу қўйилмалар оддий фуқаролар орасида кенг қўлланилади.
Агар омонатга қўйилган пул учун муддат тугагандан сўнг фоиз пули ҳисобланадиган бўлса, у ҳолда оддий фоиз ҳисоблаш амалга оширилади.

Бунда, а – қўйилган омонта пул учун олинадиган фоиз пули суммаси; А – банкка қўйилган омонат суммаси (асосий сумма);


P – йиллик фоиз ставкаси,%;
k - омонат сақланган кунлар сони; К - йилдаги кунлар сони.
Турли мамлакатларда омонат сақланадиган кунларни (k) аниқлаш турлича амалга оширилади. Банк амалиѐтида ушбу кўрсаткични аниқлшанинг 3 усули қўлланилади:
- Инглиз усули (Англия). Бунда ойдаги ва йилдаги кунлар сони календар бўйича олинади.
- Фаранглар усули (Франция). Бунда ойдаги кунлар календар бўйича ва йилдаги кунлар эса 360 га тенг деб олинади.
- Олмонлар усули (Германия). Бунда ойдаги кунлар сони қавйсми ой бўлишидан қат’ий назар 30 кун ва йилдаги кунлар эса 360 га тенг деб олинади.
Қўйилган пул билан бирга фоиз пулининг умумий суммаси қуйидагича аниқланади.

Бунда, омонат ва фоиз пулининг умумий суммаси; –бошланғич қўйилган сумма.


Мисол. Банк мижоздан 100 000 минг сўмни 1 йил муддатга 20 фоиз йиллик ставка асосида қабул қилди. Бир йил ўтгандан сўнг банк фоиз пулини ҳисоблаш талаб этилса, у ҳолда қуйидагича ҳисоб-китоб амалга оширилади.
а = 100000 + 100000*20*365/365/100 = 120000 минг сўм = 100000 * 20*365/365/100 = 20000 минг сўм

Download 71.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling