4 Тижорат банк
Download 71.69 Kb.
|
топширик он1-2
4.1. Тижорат банкларининг пассив операциялари Банк ресурсларини шакллантириш билан боглик бўлган операциялар банкларнинг пассив операциялари дейилади. Пассив операциялар ѐрдамида тижорат банкларнинг пассив ва актив - пассив счетидаги пул маблагларининг салмоғи ошиб боради. Банкларнинг пассив операциялари уларнинг фаолиятини ташкил қилишда катта рол ўйнайди. Пассив операциялар ѐрдамида тижорат банклари кредитлаш учун зарур бўлган кредит ресурсларини ташкил қилади. Тижорат банклари пассив операцияларининг асосан тўртта шакли мавжуд: 1. Тижорат банклари қимматбаҳо қоғозларини муомалага чиқариш йўли билан ресурслар йиғиш; 2. Банк фойдаси ҳисобидан ҳар хил фондлар ташкил қилиш ѐки фондлар суммасини ошириш; 3. Бошка кредиторларнинг маблагларини жалб қилиш; 4. Депозит операцияларни амалга ошириш. Тижорат банкларининг ресурслари банкнинг ўз маблаглари жалб қилинган ва эмитентлашган маблаглар ҳисобидан шаклланади. Юкорида келтирилган пассив операцияларнинг биринчи ва иккинчи шаклларида банкларнинг ўз маблаглари юзага келади ва колган охирги икки шаклида кредит ресурсларнинг иккинчи қисми жалб килинган ресурслар юзага келади. Банкларнинг ўз маблагларига банкнинг устав капитали, резерв капитали, махсус фондлар, моддий рағбатлантириш фонди, бошка ҳар хил ташкил қилинган фондлар ва тақсимланмаган фойдаси киради. Амалиѐтда банк пассивларининг 20 фоизи банкларнинг ўз маблагларига тўгри келади. Банкларнинг ўз маблаглари ичида асосий ўринни банкнинг ўз капитали эгаллайди. Банкнинг ўз капитали таркибига биз юқорида келтириб ўтган капиталнинг бир қисми, яьни устав капитал, рискларни қоплаш учун ташкил қилинган резерв фонд, тақсимланмаган фойда киради. Банкларнинг ўз капитали банк кредиторларининг манфаатини ҳимоя қилиш, банк фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш, банк фаолиятини бошкариш каби функцияларни бажаради. Банкнинг устав капитали суммаси банк уставида кўрсатилади ва банк ишини бошлашнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Банкларнинг ташкил қилишнинг шаклларига қараб банкнинг устав капитали ҳам ҳар хил ташкил топади. Агар банк акциядорлик жамияти тариқасида ташкил қилинадиган бўлса, устав капитали ѐки фонди акциялар чиқариш ва жойлаштириш йўли оркали ташкил топади. Банкларнинг устав капитали суммаси қонун йўли билан чегараланмайди. Банкларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида унинг минимал микдори белгилаб берилади. Банкнинг устав капитали унинг балансининг пассивида кўрсатилади. Устав фонди суммасининг оширилиши банк акциядорлари умумий мажлисида ҳал қилинади. Банкларнинг устав капитали уларнинг мажбуриятларини бажаришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Банк кредитлари ҳисобидан банкларнинг устав капиталини ташкил қилиш мумкин эмас. Устав капиталини ташкил қилишда четдан бошка пул маблагларини жалб қилиш ҳам мумкин эмас. Банклар ташкил қилинганда устав капиталининг таркиби моддий маблаглардан ва пул маблагларидан ташкил топади. Банк фаолиятининг бошлангич босқичларида банкнинг ўз маблаглари ҳисобидан биринчи навбатдаги банк харажатлари (ер, бино, асбоб-ускуна, иш ҳақи) қопланади. Банкларнинг ўз маблаглари узоқ муддатли активларга қўйилмалар қилишнинг асосий манбаси ҳисобланади. Одатда Марказий банк тижорат банклари учун банкларнинг ўз маблаглари билан четдан жалб қилинган ресурслар ўртасидаги чегарани белгилаб беради. Ўзбекистонда бу нисбат 1:20 микдорида ўрнатилган. Банкларнинг акциядор капитали қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топиши мумкин. Булар: а) ўз акциядор капитали, бу капитал оддий ва имтиѐзли акциялар чиқариш ва сотиш ҳисобидан, тақсимланмаган фонди ҳисобидан юзага келади; б) ҳар хил кўзда тутилмаган харажатларни ва тўланмаган қарзларни қоплаш учун ташкил қилинган резервлар; в) банкнинг узоқ муддатли мажбуриятлари (узоқ муддатли вексел ва облигациялар) бўлиши мумкин. Банкларнинг резерв капитали ѐки резерв фонди фойдадан ажратмалар ҳисобига ҳосил бўлади ва у кўзда тутилмаган зарарлар ҳамда қимматли қоғозлар курсининг тушиши натижасидаги йўқотишларни қоплаш учун мўлжалланган. Тақсимланмаган фойда - резерв фондига ажратмалар ва девидендлар тўланганидан сўнг қоладиган фойданинг бир қисмидир. Банкларнинг ўз маблаглари тижорат банклари фаолиятида муҳим ахамият касб этади. Банкларнинг ўз капитали хиссасининг камайиши баъзи ҳолларда банкларнинг синишига олиб келади. АҚШда катталиги бўйича йигирманчи ўринда турувчи "Франклин нешнл банк"ни синишининг сабабларидан бири - банкнинг ўз капитали хиссасининг банк балансида кескин қисқариши бўлди. Худди шу сабаб, 1979 йил активида 250 млн. АҚШ доллари ва 44 минг омонатчисига эга бўлган АҚШдаги "Днуверз нешнл бэнк оф Чикаго" банкининг синишининг асоси ҳисобланади. Иқтисодий ѐки банк инқирозлари даврида пассивлар ва уларни жойлаштириш сохасида етарли даражада ўйлаб чиқилмаган сиѐсат банкларнинг синишига олиб келади. 1980 йилларнинг иккинчи ярмида АҚШда банкларнинг банкротлик сони ўсди. 1984 йилда АҚШда биринчи ўнликда турувчи йирик банклардан бири бўлган "Континентал Иллинойс" банкининг синиш ҳолатининг, ҳукуматнинг махсус дастури оркали олди олинди. Федерал резерв система бўлган АҚШ Марказий банки ўз ихтиѐрига олган бир неча миллиард АҚШ долларини мувофиқлаштирибгина қолмай, балки депозитларни суғурталаш Федерал уюшмаси ва АҚШ Молия министрлиги билан бирга банк тўлаш қобилиятини мустахкамлашда кафил сифатида чиқди. Тижорат банклари синишларининг энг кўпи 1988 йилга тўгри келган. Иқтисодий кўтарилиш туфайли АҚШда тижорат банклари синишининг сони ўзининг аввалги ҳолига тушган. Шунга кўра 1994 йилда фақатгина 13 та тижорат банклари синган. Шу билан бирга, муаммоли, яъни молиявий ҳолати беқарор бўлган банклар сони юқорилигича қолмоқда. Download 71.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling