40 ёшдан кейин фарзанд кўришни истаганлар учун… Фарзанд кўриш учун энг қулай давр 20-35 ёшлар оралиғидир


Download 59 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi59 Kb.
#1144699
Bog'liq
2 5363985746896102619


40 ёшдан кейин фарзанд кўришни истаганлар учун… Фарзанд кўриш учун энг қулай давр 20-35 ёшлар оралиғидир. Ёш қирққа яқинлашганда эса аёл организмидаги турли ҳасталиклар ва жинсий ўзгаришлар туғилажак боланинг соғлом бўлишига тўсқинлик қилади. Масалан, ёши қирқдан ошган аёлнинг тухумдони аввалгидек тўла қувват билан ишламайди, ундаги уруғ ҳужайралар сони олдингига нисбатан камаяди. Айниқса, эрта климакс (30-35 ёшлар)да тухумдондаги уруғ ҳужайралар сони буткул камайиб, аёл ҳайз кўрмай қўйиши мумкин. Агар аёлда бундай жараёнлар кузатилмаса, у ҳар жиҳатдан соғлом ва бақувват бўлса, 40-50 ёшда ҳам ҳомиладор бўлиши ва эсон-омон кўзи ёриши мумкин. Афсуски, бундай ҳолатлар жуда кам учрайди. Ўзингизни асранг! 40-50 ёшлар оралиғида айрим аёллар семириб кетади, баъзилари эса ҳаддан ортиқ оза бошлайди. Бундан ташқари, аёлларда аҳён-аҳёнда қон келиши (гипоменструал синдром), бир неча кун тўхтамай кўп қон келиши (меноррагия), ҳайзнинг оғриқли кечиши (алгоменорея), ҳайз қонидан ташқари бачадондан ҳам қон кетиши (метроррагия) рўй беради. Айниқса, аменорея (олти ой ва ундан кўпроқ ҳайз кўрмаслик) 40 ёшдан ошган аёллар ўртасида рўй беради. Агар аёл умр бўйи ҳайз кўрмаган бўлса, бирламчи, олдин ҳайз кўриб юрган бўлсаю, маълум вақтдан сўнг ҳайз келиши бутунлай тўхтаб қолса, иккиламчи аменорея кузатилади. Физиологик аменорея айнан климактерия даврининг бошланишида рўй берса, патологик аменорея эса организмнинг заҳарланиши, аборт, бачадонга ёт ва бошқа эритмалар қуйиш ёки моддалар алмашинувининг издан чиқиши оқибатида содир бўлади. Баъзан ҳайз келиши билан боғлиқ касалликлар (асосан, аменорея)да эт увишиши, баданни совуқ тер қоплаши, қулоқ шанғиллаши ва ҳолсизлик кузатилади. Ҳомиладорликдан олдин… Аёл 40 ёшдан оша боргани сайин унинг организмида бир қанча касалликлар сурункали турга ўтиб улгуради. Масалан, юрак-қон томир касалликлари (гипертония, ревматизм асоратлари), бронхиал астма, буйрак, пешоб йўли яллиғланишлари, холецистит, қалқонсимон без хасталиклари, жинсий аъзолардаги ўзгаришлар (тухумдон кистаси, икки томонлама аднексит, бачадон миомаси, нейрогормонал бузилишлар) кузатилади. Бундай вақтда аёл ҳомиладор бўлса, туғруқ асоратли ўтади. Экстрагенитал касалликлардан тўла тузалмаган ҳомиладор аёлнинг қорнидаги боласида турли хил дардларга наслий мойиллик юзага келади. Шу боис ҳомиладорликни режалаштира ётиб, саломатлигингизга жиддий эътибор беринг.

Ҳомиладор аёллар учун муҳим қоидалар Умуман, ёши улғайгач, фарзанд кўришни истаганлар мудом шифокор назоратида бўлишлари зарур. Айниқса, ҳомиладорликнинг иккинчи даври ёши ўтиб қолган аёл учун қийин кечади. Бу вақт ичида аёл махсус клиникаларнинг туғруққа тайёрлаш бўлимларида даволаниши зарур. Бунда аёлнинг жисмоний ва руҳий соғломлиги ҳисобга олинади. Ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида ва аёлнинг ой куни етгунга қадар барча эҳтиёткорлик чоралари кўрилади. Ҳомиладор аёллар учун маслаҳатлар Аёл ёши ўта боргани сайин ўзини авайлаши, ўз соғлиғига алоҳида эътибор бериши лозим. Чунки климактерия даври (3-6 йил) баъзан аёл руҳиятини ўзгартириб юборади. Шу ўзгариш кучайган сайин аёл вужудида турли дардлар кўпаяди. Бу унинг феъл-атворига ҳам таъсир кўрсатади. Хўш, аёл қирқ ёшдан ошганидан кейин нималарга кўпроқ эътибор бермоғи зарур? Бирор машғулот (китоб ўқиш, тикиш, тўқиш) билан банд бўлса, ўзидаги ўзгаришлар деярли сезилмайди; Қирқдан ошган аёллар ҳар куни кўпроқ пиёда юришлари, айниқса, кечки уйқудан олдин очиқ ҳавода сайр қилишлари лозим; Овқатлар турли витаминларга бой бўлиши керак. Айниқса, сариқ рангдаги мева ва сабзавотлар (сабзи, апелсин, мандарин, лимон, нок)ни тез-тез тановвул қилиб туришлари лозим; Кальций ва магнийга бой таомларни кўпроқ истеъмол қилиш ва кальцийга бой поливитаминларни қабул қилиш ҳам жуда фойдали; Аёл қайғули асарларни ўқимагани маъқул. Чунки бу унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Аксинча, комедияларни томоша қилиши, кулги саҳналарида иштироқ этиши асабларни мулойимлаштиришга кўмаклашади; Кайфиятни кўтарадиган суҳбатлар аёл учун фойдали бўлиб, уни руҳан тетик ва бардам қилади. Фақат яхши нарсалар ҳақида ўйласа, яшашга муҳаббати янада ортади, ҳаёти завқли кечади. Маҳмуда ИМОМҚУЛОВА, акушер-гинеколог. (Группага Гульнора киритди).



Download 59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling