Ёдгорлик ўз муҳити билан чамбарчас боғланган экан, у ўз жойида сақланиши керак. Венеция хартиясида ёдгорликни жойидан кўчириш ман қилинган. Фақат сақлаб қолиш мақсадидагина кўчиришга рухсат этилади. Сув остида қолиб кетадиган, ёдгорликка сайёҳ етиб бориши жуда қийин бўлган ҳоллардагина уни ўрнидан кўчириш мумкин. Қадимги қишлоқ иморатларини ҳам тевараги тез ўзгариши натижасида кўчиришга тўғри келади. Русияда Иккинчи Жаҳон урушидан кейин сув остида қолиб кетадиган ёғочдан қурилган меъморий ёдгорликларни бошқа жойларга кўчириш оммавий тус олди. Улар кўпроқ роҳибхоналарга (монастирларга) кўчирилди. Бу уларни сақлаш имкониятини берса-да, бироқ улар янги жойлардаги иншоотларга мос келмас, ёт эди. Бу соҳадаги кейинги босқич — усти очиқ музейиар ташкил қилиш бўлди. Дастлаб бундай музейларда ҳам тажрибасизлик билинди. Чунончи, Кижи погости мажмуасининг ёнида рус ёғоч меъморчилигининг намуналари ҳеч қандай тизимсиз қўйилди. Ҳозирги вақтда кўчириб келинган ёдгорликлами жойлаштиришда анча тажрибалар тўпланиб қолган. Меъморий музейлар иншоотлар йиғими эмас, улар яхлит организм сифатида тузилиши керак. Усти очиқ музейларда нафақат қурилиш маданияти акс этади, балки бирор ҳудуднинг (туманнинг) моддий маданияти акс эттирилади. Бу соҳадаги яна бошқа йўл-меъморий-этнографик музей ташкил қилишдир. Ҳудудий музейлар тармоқ тариқасида ташкил этилиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир музей ўзига хос жиҳатлар боЛйича майда ҳудудий ва этник аломатлаига кўра алоҳида-алоҳида зоналарга бўлиниши керак. Зоналардаги иншоотларнинг таркиби ва ўзаро жойлашувини мумкин қадар ўз жойида ҳукм сурган усулларда такрорлаш зарур. Ҳар бир зона махсус парда, тўсиқ вазифасини ўтайдиган дарахтлар билан тўсилиши керак. Музейларга кўпроқ катта йўллардан узоқда жойлашган, ўз ўрнида сақлана олинмайдиган иншоотлар олиб келинади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, музейларга жуда яхши, қимматли иншоотларни олиб келишга ҳаракат қилиш ҳам нотўғри. Чунки ҳудудлар ўзларининг юксак даражали ёдгорликларидан маҳрум бўладилар. Мавжуд меъморий мажмуалардан энг муҳим иншоотларни олиш қолганларини сақлаб қолишга зарар етказади.
Музейларнинг махсус турлари музей-қўриқхона (ёки музей- резерватлар) дир. Улар меъморий ва этнографик жиҳатлардан тарихий иншоотлар кўпроқ сақланган шаҳар қисмларида ва қишлоқларда ташкил этилади. Уларнинг сақлаш зоналари ажратилиб қўйилиши зарур. Музей-резерватлар обидаларни кўчириб олиб келишдаги қусур- ларни камайтиришга имконият беради.
|