42-мавзу. Ўзбекистонда Ислом молиясини ривожлантириш масалалари Режа


Download 32.86 Kb.
bet3/4
Sana25.03.2023
Hajmi32.86 Kb.
#1295937
1   2   3   4
Bog'liq
42-мавзу

Иккинчи босқич
80-йилларда Малайзиянинг «олтин даври» бошланди. Форс кўрфази мамлакатларидан фарқли ўлароқ, бу давлат 1983 йилдаёқ ислом банк тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишига қаратилган алоҳида қонун қабул қилди ва ишга жиддий киришди. Секин аста Малайзия молия соҳасида ислом илмий ғояси марказларидан бирига ҳам айланди. Бунга Ислом молияси халқаро таълим маркази (INCEIF) ва Ислом молияси соҳасидаги шариат тадқиқотлари халқаро академияси (ISRA) ёрқин мисол бўла олади. Малайзия сармоя (капитал) бозори эса Осиё миқёсида энг илғорларидан бири ҳисобланади. Малайзиянинг «сукук» ислом қимматли қоғозлари (облигациялари)ни биринчи бўлиб молия бозорига чиқариши ҳам эътиборга молик.
Шундай қилиб, 90-йилларнинг бошларида ислом молияси соҳаси «тажриба майдони»дан жаҳон молия бозорига эътиборга лойиқ, аммо ҳозирча жуда ёш иштирокчи сифатида чиқди. Табиийки, бу бир қатор муҳим ва қулай омиллар сабабли вужудга келди. Жумладан:
- ислом молияси ғоясининг халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилиниши;
- соҳада бугунги кунда жаҳон молия тили ҳисобланувчи инглиз тилидан фойдаланилиши;
- ислом банклари ва молиявий имкониятларининг ўсиши ва кенгайиши;
- ислом банкларида шаръий кенгашларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши;
- турли халқаро мувофиқлаштирувчи марказлар (идоралар)нинг ташкил қилиниши;
- тижорий битимлар фиқҳи масаласида ижтиҳоднинг фаоллашуви ва ривожланиши;
- аксарият муҳим масалалар бўйича тўрт мазҳаб ҳуқуқшунослари ўртасида умумий қарашларга эришилиши;
- ислом молияси шартномаларининг анъанавий сармоядорлар учун ҳам тушунарли тарзда тузилиши ва халқаро молия / сармоя (капитал) бозорларига чиқилиши;
- ислом банк-молия тизимини жорий этган ва ислом молияси ривожланиши учун мустаҳкам асос яратган мамлакатларнинг мувофиқлаштирувчи ташкилотлари ва сиёсий етакчиларининг мавқеи.
Умуман олганда, ислом молиясининг ривожланишига бир қатор мусулмон давлатлари аҳолиси орасида мазкур тизимга бўлган юқори талаб ва қулай иқтисодий вазият туртки бўлди дейиш мумкин. Мисол учун, Форс кўрфазидаги табиий бойликлари (асосан нефт) бисёр бўлган мамлакатлар даромадининг кескин ўсиши давлат бюджетлари билан бир қаторда компаниялар ва оддий аҳолининг бойишига замин яратди. Шу билан бирга, Форс кўрфази мамлакатлари соҳанинг паст-баландини яхши тушуниб етмагани сабабли эндигина ўсиб келаётган ислом молиясига нисбатан бироз эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлдилар. Шу боис банклар классик исломий шартномалар билан (албатта муайян даражада замонавийлаштирган ҳолда) чекланди. Бунда мол-мулкни гаровга қўйиш асосида амалга оширилувчи муробаҳа шартномаси асосий шартнома турига айланди. Бунинг сабаби унинг анъанавий кредит амалиётига ўхшашлиги ва амалга оширишнинг нисбатан жўнлиги бўлди.

Download 32.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling