42-мавзу. Ўзбекистонда Ислом молиясини ривожлантириш масалалари Режа


Download 32.86 Kb.
bet2/4
Sana25.03.2023
Hajmi32.86 Kb.
#1295937
1   2   3   4
Bog'liq
42-мавзу

1. XX асрнинг 50-йилларидан 80-йилларнинг ўрталаригача – уйғониш, асосий нуқтаи-назарларни шакллантириш ва қайта юзага чиқиш даври;
2. 80-йилларнинг ўрталаридан 90-йилларнинг охиригача – шаклланиш ва тета-поя даври;
3. 90-йилларнинг ўрталари/охиридан ҳозирги кунгача – ўзгаришлар ва янги ғоялар (инновациялар) даври;
4. Ҳали бошланмаган, лекин вақти етиб келган ривожланиш босқичи.
Биринчи босқич
Мустамлакачиликдан эндигина халос бўлган мусулмон давлатлар ўз диний-маданий меросларидан келиб чиққан ҳолда кейинги тараққиёт босқичлари қандай бўлиши лозимлигини аниқлаштираётган бир пайтда иқтисодиёт - молия тизимини кўриб чиқиш ва ривожлантириш масаласи жиддий равишда кун тартибида пайдо бўлди. «Ислом иқтисодиёти» тушунчаси ўтган асрнинг 50-йилларида ҳинд иқтисодчиси Абул Аъло Мавдудий томонидан муомалага киритилган. (Иқтисодиёт ижтимоий фан эканлиги, тадбиркорлик ва тижорат эса ислом динида ислом қонунчилиги билан тартибга солинишини инобатга олиш даркор).
Илмий изланишлар ва фоизсиз иш юритадиган молия муассасалари ташкил этиш борасидаги дастлабки уринишлар ўтган асрнинг 50-60-йилларида Ҳиндистон, Покистон ва Мисрда бўлган (масалан 1963-1967 йилларда фаолият олиб борган «Мит Гамр» банкини (Миср) биринчи ислом банки деб аташса ҳам мазкур банк таъсисчиларининг ўзлари сиёсий сабабларга кўра ислом банки деган номга даъвогарлик қилишмаган). Шундай қилиб, 1975 йилда ташкил этилган «Дубай ислом банки» ва «Ислом тараққиёт банки» биринчи ислом банклари сифатида танилди. Кейинчалик, Форс кўрфази мамлакатларида, Судан ва Мисрда бир қанча ислом банклари пайдо бўлди. Бу масалада 1972 йилда Саудия Арабистони Қироллигининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 3-конференцияси муҳим аҳамиятга эга бўлди.



Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо (яшил) ва кузатувчи (кўк) давлатлар. Суриянинг аъзолиги вақтинча тўхтатилган (қизил)
Тадбир қатнашчилари пул-молия тизимини ислом динининг ҳуқуқий, ахлоқий, маънавий ва бошқа тамойилларига мос келиши жиҳатидан ислоҳ қилишнинг батафсил режасини ишлаб чиқдилар. Бундай тизим ислом қонунчилиги меъёрларига мос келиши, ҳамда замонавий шароитда яшовчан бўлиши лозим эди.

Download 32.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling