№42 сонли ш а р т н о м а


Download 1.14 Mb.
bet1/3
Sana29.01.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1137831
  1   2   3
Bog'liq
01-шартнома

10 - сонли Ш А Р Т Н О М А




Андижон вилояти « 08 » ноябрь 2022 йил

Magna Sport” МЧЖ томонидан жамият устави асосида фаолият кўрсатувчи жамият раҳбари Ахмедов Ж.А. кейинги ўринларда “Етказиб берувчи” деб юритилади, бир томондан ва “Hayrli Ish”UK томонидан жамият устави асосида фаолият кўрсатувчи жамият раҳбари Юлдашов.А.А кейинги ўринларда “Сотиб олувчи” деб юритилади, иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:




1. ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ
1.1. “Етказиб берувчи” ўзи ишлаб чикарган товар (маҳсулот)ни шартноманинг ажралмас қисми бўлган шартноманинг иловасига асосан “Сотиб олувчи”га мулк қилиб топшириш, “Сотиб олувчи” эса, товар (маҳсулот)ни жиҳозлаш учун қабул қилиш ва тўловларни ушбу шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олади.


2. ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ
2.1. Ушбу шартноманинг умумий суммаси 2500000000 (икки миллиярд бешюз миллион) сум сўмни ташкил этади. ККС билан
2.2.Шартнома кучга кириб, тегишли тизимидан рўйхатдан ўтгандан сўнг «Харидор» етказиб бериладиган махсулотларнинг умумий суммасининг 30 % ини олдиндан аванс тариқасида «Етказиб берувчи» нинг хисоб рақамига ўтказиб беради.
2.3. Қолган охирги 70 % ини «Етказиб берувчи» томонидан етказиб берилган махсулотлар хисоб варақ фактуралари асосида ўтказиб беради.
3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. “Етказиб берувчи”нинг мажбуриятлари:
3.1.1. Товар (маҳсулот)ни шартнома талабларига жавоб берадиган ва амалдаги меъёрларга мос ҳолатда “Сотиб олувчи”нинг манзилига 10 банк иш куни ичида етказиб беради.
3.1.2. Товар (маҳсулот)ларнинг сифати амалдаги стандартларга мувофиқ келишини таъминлаш.
3.1.3. Тўпламда яроқсиз, сифати лозим даражада бўлмаган товарлар (маҳсулот) мавжудлиги ҳақида хабар олган пайтдан бошлаб 10 иш куни ичида сифатсиз товар (маҳсулот)ни сифатлисига алмаштириш ёки ушбу шартномага мувофиқ сифати лозим даражада бўлмаган товарнинг пулини ўз ҳисобидан қайтариб бериш.
3.1.4. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ товар (маҳсулот)га бўлган кафолат муддатларини тақдим этиш.
3.1.5. Товар (маҳсулот)ларни “Сотиб олувчи” томонидан республика ҳудуди бўйича кўрсатилган манзилларга графикда белгиланган микдорда етказиб бериш (транспорт хизматлари).
3.2. “Сотиб олувчи”нинг мажбуриятлари:
3.2.1. Юк-хатлари расмийлаштирилган ҳолда ушбу шартнома ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатда товарни миқдори, сифати ва бутланиши бўйича қабул қилиб олиш.
3.2.2. Сифати лозим даражада бўлмаган товар келтирилганлиги аниқланган тақдирда, ушбу товарнинг сифати лозим даражада эмаслиги ҳақида далолатнома расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 3 иш куни ичида “Етказиб берувчи”ни хабардор қилиш.
3.2.3. Шартномада белгиланган миқдорда, тартибда ва муддатда товар ҳақини тўлаш.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling