№42 сонли ш а р т н о м а
ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
Download 1.14 Mb.
|
01-шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
- 6. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 6.1. Мазкур шартнома 2022 йил « 31 » декабргача
- 7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
- 8.ФОРС - МАЖОР
4. ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
4.1. Томонларнинг келишувлари ва шартнома шартлари асосида шартномага киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади, улар албатта инобатга олиниши ва бажарилиши зарур. 4.2. Шартномага қонунчилик ўзгарганда, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгилаб берилган бошқа ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. 5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ 5.1. Товарни топшириш муддатини бузганлик учун айбдор тараф иккинчи тарафга етказилган зарарни тўлиқ қоплайди ва қуйидаги миқдорда жарима тўлайди: 5.2. Товарларни етказиб бериш муддатлари “Етказиб берувчи” айби билан кечиктирилиб юборилган ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,1% миқдорида пеня тўлайди, бироқ, бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар баҳосининг 10 % дан ошиб кетмаслиги лозим. 5.3. Агар етказиб берилган товарлар сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар кийматининг, шунингдек бутланмаган товарни топширганлик учун “Етказиб берувчи” тараф товар қийматининг 20% миқдорида жарима тўлайди. 5.4. Товар ҳақини ўз вақтида ёки тўлиқ тўламаганлик учун “Сотиб олувчи” ҳар бир кечиктирилган кунига тўланмаган сумманинг 0,1% миқдорида пеня тўлайди, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг миқдори етказиб берилган товар суммасининг 10% дан ошмаслиги керак. 5.5. Неустойкани тўлаш тарафларни шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди. 6. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 6.1. Мазкур шартнома 2022 йил « 31 » декабргача амалда бўлади. 6.2. Мазкур шартнома икки нусхада тузилиб, бир хил юридик кучга эга ҳисобланади ва томонларнинг ҳар бирига бир нусхадан берилади. 6.3. Шартнома муддатидан олдин қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин: томонларнинг келишувига мувофиқ; ЎзР қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда; форс-мажор холатларида. 7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ 7.1. Тарафлар шартномада кўрсатилган мажбурият ва шартларни бажармаган тақдирларида ЎзР Фуқаролик кодекси ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида жавобгар бўладилар. 7.2. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар ўзаро келишув асосида, агар тарафлар келиша олмасалар низолар ЎзР “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни ва Фуқаролик кодексига асосан иктисодий судларида ҳал қилинади. 8.ФОРС - МАЖОР 8.1. Тарафлардан бири шартноманинг енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулотда муайян шароитида олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (табиий офатлар, ноқулай об-ҳаво шароити, ҳукумат тадбирлари, ҳокимият органларининг қарорлари, ҳарбий низолар, ички тартиббузарликлар ва бошқа табиий офатлар) форс-мажор туфайли бажирилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги исботланса жавобгар булмайди. 8.2. Мазкур шартнома бажарилмаса ёки лозим даражада бажарилмаса томонлар Ўзбекистон Республикаси “Хужалик юритувчи субьектлари фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошка амалдаги қонунлари талаблари буйича жавобгар булади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling