Сўзлаган ёлғон сўзингга сўзларинг исён этар,
Тўймаган, оч кўзларингга
кўзларинг исён этар,
Атласу кимхоларингга бўзларинг исён этар,
Беҳисоб деб ўйлама,
бир кун ҳисоб бўлгай сенга,
Қўзғалиб руҳингда маҳшар,
инқилоб бўлгай сенга.
Шоир ҳажв тиғини дунё тинчини бузаётган пул-
парастларга қаратар экан, ўзбек шеърхонини пул
учун иймонидан кечаётганлардан, дин ниқоби ости-
да дунёнинг ҳар ер-ҳар ерида уруш оловини ёқаёт-
ганлардан огоҳ бўлишга чақиради. “Пул учун”, “Эй
фаластинлик болам...” мухаммаслари фикримизни
далиллайди. Бу шеърлар шоирнинг коинот бир бу-
тун эканини, бир ерда ёнган оловнинг қора дуди ик-
кинчи ерга ҳам зарар келтиришини англагани сабаб,
Ер сайёраси барчамизга Ватан эканини, ғофилларга
уқтиришни истагани боис туғилган. Шоир фаластин-
лик боланинг “маъюс юзидаги илтижодан, мўлти-
раб, ёшларга тўлгувчи кўзидаги ёшлардан” ларзага
келиб, шундай ёзади:
Гар йироқдин бўлса ҳам
бағримга босгаймен сени,
Қаҳрамоним деб кўзим оқига
ёзгаймен сени.
Ҳа, шоир умрнинг пасту баландини кўрди, оғиру
енгилидан ўтди. “Фавойид ул-кибар”га инсонийлик
рутбаси билан етиб келдики, бу нафақат ҳамма ин-
сонларга, балки барча шоирларга ҳам насиб қила-
вермайди. У “Ерни кўрмас кўз ила осмонда бургут
бўлгандан бўзтўрғай бўлишни”, “базм аро заррин
камарбандларга ёқут бўлишдан тупроқ бўлишни”
афзал билади:
Эй кўнгил, хирмонда дон бўл,
бўлма сарғайган сомон,
Соврилиб елларда бир кун
несту нобуд бўлмагил.
Бир қараганда оддий сатрлар: сомондан дон аф-
заллигини ҳамма билади. Аммо шоир хирмонда дон
бўлишни таъкидлаш орқали донда тегирмонда янчи-
лиш азоби борлигини беозор эслатмоқда. Аммо ўзи-
ни англаган инсон янчилиш азобидан сўнг доннинг
зоҳирий пўсти сидирилиб, оппоқ унга айланишини,
дон асли шу азобли саодат учун яралганини билади.
Шоир инсон умри моҳиятини англатиш учун қиёслар
келтиришда давом этади:
Do'stlaringiz bilan baham: |