45-son+. indd
Download 1.28 Mb. Pdf ko'rish
|
45-son 2022 УзАС
Феруза МУҲИТДИНОВА,
юридик фанлар доктори, профессор МУНОСАБАТЛАРНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ Бугун Ўзбекистонга дунё ҳамжамиятининг эътибори ортаётгани, мамлакат ички ҳаётида кузатилаётган очиқлик, иқтисодий эркинликнинг таъминланаётгани, инно- вация ва янгиланишлар, тадбиркорлик муҳити яхшилангани, барча соҳада рақам- лаштириш ва янги технологиялар жорий қилингани, таълимга янгича ёндашувлар кучайгани, шубҳасиз, мамлакатимизнинг ташқи сиёсатига ижобий таъсир кўрсата- ётир. Халқаро экспертлар ва хорижлик сиёсатчилар томонидан бугунги Ўзбекистон ўзининг жадал ислоҳотлари билан эътибор қозонаётган давлат сифатида эътироф этилмоқда. “Маънавият карвони” лойиҳаси вакилларини вилоят ҳокими Эргаш Солиев кутиб олди ва вило- ятда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирди. Хусусан, Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университетининг филиали, вилоят “Ах- борот кутубхона маркази”, “Sambhram” универси- тети ҳамда Зарбдор туманидаги 1-сонли имкони- яти чекланган болалар учун ихтисос лаштирилган мактаб-интернати ва 2-сонли ихтисослашти- рилган мактаб-интернатида ёшларга яратилган шароит лар кўздан кечирилди. Ушбу учрашувлар жараёнида кейинги йиллар- да Жиззах вилоятида улкан ўзгаришлар рўй бер- ганига гувоҳ бўлдик. – Янгидан бунёд этилган олий ўқув юртлари, ихтисослаштирилган мактаб-интер- натларда ёшларга яратилган шароитларни кўриб, мамнун бўлдик. Айниқса, кар-соқов болалар мак- табидаги бир воқеа ёдимиздан кўтарилмаса ке- рак. Мактаб формасидаги бир гуруҳ ёшлар қўшиқ куйлашди. Қўл ҳаракатлари билан куйланган бу овозсиз қўшиқни эшитиш ва гапириш лаёқатидан маҳрум болалар юрак лари билан куйладилар. Қалбдан чиққан бу қўшиқ Ватан ҳақида эди. Кўзла- римиздан ёш тирқиради. Умримизда биринчи мар- та овозсиз куйлаган қўшиқни қалбларимиз билан эшитдик, эшита олдик. “Маданият карвони” Жиззах шаҳри марказидаги Шароф Рашидов ҳайкали пойида старт олганида ўзи- га хос ҳикмат бор. Жиззах шаҳрининг улуғ фарзанд- лари номи билан аталган ушбу хиёбондаги Шароф Рашидов музейи, Ҳамид Олимжон ва Зулфия музей- лари, Болалар кутубхонаси каби зиё масканлари бир бутун адабий-мемориал мажмуани ташкил этади. – “Маънавият фестивали” дастуридан ўнлаб ижтимоий лойиҳалар ўрин олган, – дейди Бахтиёр Ҳусанов. – “Инсон қадри учун”, “Меҳр-мурувват ва саховат”, “Китоб карвони”, “Зиёлилар форуми” лойиҳалари шулар жумласидандир. Дастурдан ўрин олган барча лойиҳалар ранг-баранглиги билан Жиззах вилоятининг барча маҳаллаларига, ишлаб чиқариш корхоналарига, таъбир жоиз бўлса, барча хонадонларига кириб бориб, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳолини қамраб олади. “Дамас”лар автокар- вонидаги бадиий китоблар туман ва шаҳар китоб- хонларига элтиб берилади. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, жумладан, шундай деди: – Бу ўтказилаётган тадбирлар шунчаки номига эмас. 10000 та китоб вилоятнинг турли ҳудудларига қараб йўл оляпти. Шундан 6 ярим мингтаси Ёзувчи- лар уюшмаси томонидан тақдим этилди. Маънави- ятнинг тўқсон фоизи китоблар орқали ҳосил бўла- ди. Учинчи Ренессанс – Уйғониш даври бош ланди, дейиляпти. Бу масъулиятни мана шу ёшлар бўйнига олиши керак. Ёшлар қанча билимли бўлса, қанча ўқимиш ли бўлса ва албатта руҳи тетик бўлса, Янги Ўзбекистон ҳам шундай бўлади. Ва мен ишонаман, мана шу халқ Ўзбекистонни елкасига кўтариб, дунё- га машҳур қилади. “Китоб карвони” тадбири ижодий суҳбатларга уланиб кетди. – Китоб, бу – Янги Ўзбекистоннинг қудрати, – деди профессор Жамила Шермуҳаммедова. – Жиз- захдан юрт тараққиётига улкан ҳисса қўшган не-не улуғ зотлар, давлат ва жамоат арбоблари, машҳур алломалар, шоир ва ёзувчилар етишиб чиққан. Улар китоб билан ошно тутиниб, билим, меҳнат ва заҳмат орқали улуғликка эришганлар. Сизлар бу китоб- ларни яхши ўқиб-ўрганасизлар, аждодларга муно- сиб авлод бўласиз, деган умиддамиз... Фестивал доирасидаги “Кинокарвон” қўниб ўт- ган ҳудудларда халқ севимли кино артистларини хушнудлик билан қарши олди. Ўзбекистон Кинема- тография агентлиги томонидан “Имом Термизий” “Ватан остонасида” “Муҳаббат баҳори”, “101-рейс”, Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling