45-son+. indd


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/24
Sana03.02.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1148506
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
45-son 2022 УзАС

Беғубор ўт бўл жаҳонда, 
айла равшанлик шиор,
Устувор этма қароликни, 
қаро дуд бўлмагил.
Жамол Камолнинг “Табассумингдан”, “Соқий-
нома”, “Дугоҳ” каби ғазалларида мазмун-моҳият 
чуқур, оҳанг – оҳанрабо. Бу каби ғазаллар “Дугоҳ” 
йўлида”, “Дилхирож” йўлида”, “Катта ушшоқ” йўли-
да”, “Самарқанд ушшоғи” йўлида” каби изоҳлари 
билан берилган. Шоир лирика ҳақида тадқиқот ярат-
ган олим сифатида ғазаллар вазни “Шашмақом”-
нинг маълум куйларига рост келишини англаб бу 
изоҳни ёзган бўлиши мумкин. Бундай тадқиқ ада-
биётшунос олим А.Ҳожиаҳмедовнинг “Ўзбек ару-
зи луғати”да учрайди. Яна бир фараз шуки, шоир 
мақом ижроларини тинглайвериб, арузда шеърлар 
битавериб, аруздаги форсий асарларни ўзбек тили-
га ўгиравериб, оҳанглар руҳиятига жо бўлганидан, 
ғазал ёзганларида қайси куйга мос келишини ички 
сезув орқали англаб изоҳ ёзган бўлиши мумкин. 
Ғазал туғилаётганида шоир шуурида қўшиқ бўлиб 
жаранг ла ган бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Бу Жамол 
Камол руҳиятига арузий оҳанглар сингишиб кетга-
нини кўрсатади. 
“Навоийдин қадамжо деб...” шеърида шоир ҳаз-
рат қадами етган Машҳадда туриб кўнглидан кеч-
ганларни сатрлар қатига жо қилган. Ҳазратнинг илк 
девони Машҳадда яратилганини, ишқ аҳлини англа-
ганида шу тупроқда бўлганини, илк бор шу тупроқда 
кўнгилни Каъбатуллоҳ деб билганини, кўнгил оҳи 
фалакни чандон ўртаганида назар аҳлига “қўллагин, 
эй пири доно”, деб борганини зикр этар экан, шоир 
ўзини буюк Навоийга шогирд деб билади. Камта-
ринлик ва фахрия бирдай ифодаланган мисралар 
мақтаъ бўлиб жаранглайди. Бу самимий эътироф 
санъаткорона, бетакрордир:
Навоийнинг қуёш эрди 
Худодин сўргани доим,
Жамол ҳам ой жамолин 
истагай ҳар лаҳза оллоҳ деб... 
Жамол Камолни мафтун этадиган, кўнглига икки 
дунё саодатини соладиган неъмат қўшиқдир. Бу қў-
шиқ шунчаки қўшиқ эмас, куй, шеър ва ижро уйғун-
лигига эришган қўшиқки, шоирни ҳайратга солади, 
кўнгил ғуборларини ювади, нотинч жонига ором 
беради. Буни унинг “Булбулигўёни учратдим”, “Ким 
эди” ғазалларидан англадик. Бу ғазалларда етук 
шоирнинг, устоз шоирнинг қўшиққа, чин истеъдодга 
меҳри ифода этилган, десак ўринлидир.
Устоз шоир инсониятни фақат маърифат, адаб, 
эзгу сўз қутқариши мумкинлигини шеърхонга куйи-
ниб уқтиради. Дунё тўс-тўполонларидан кўнгли 
озорланиб ёзади:

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling