45-son+. indd


Download 1.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/24
Sana03.02.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1148506
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
45-son 2022 УзАС

Ёниқ сўз кетса оламдин, 
фақат белги, рақам қолгай,
Севинч кетгай, сафо кетгай
соғинч қолгай, алам қолгай…
Ўн саккиз минг олам ҳайратларини кўнглига сиғ-
дира оладиган кўнгил – шоир кўнгли. Ана шундай 
улуғ кўнгил нафис сўз олдида ҳайратланмаётган 
инсонларни кўриб еру кўкка сиғмайди. Оллоҳнинг 
борлигига, ҳикматига, эзгу сўзнинг то маҳшар мав-
жудлигига имон келтиргани боис яна ўзини юпата-
ётир шоир:
Ёниқ сўз кетса оламдин
шу олам ичра одамга
Фақат Дашти адам қолгай, 
адамга бир қадам қолгай.
Жамол, қўйғил фиғонинг, 
ҳукм этар Аллоҳу раҳмонинг,
Бу дунё сенданам қолгай, 
бу савдо менданам қолгай...
Жамол Камол икки вазнда ҳам бирдай қалам 
тебратган шоирдир. Китобдаги шеърлар бир-бири-
дан чиройли. Аммо барчасидан кўра кўпроқ кўнг-
лимизни забт этган шеър “Денгизга”дир:
Энкайиб турибди ҳузурингда ер,
Энгашиб турибди бошингда осмон.
Ҳар битта тўлқининг – ўкирган бир шер,
Азалий қудратсан, буюк ғалаён...
Не сир бор бу сўнгсиз гулдуросларда?
Тўлқинлар тўлқинни қувиб, мингашар.
Ердаги самовий эҳтиросларда
Не шиддат ниҳондир, не ҳикмат яшар? 
Бу шеър ўзини англаган инсоннинг буюк қу-
драт эгаси – Оллоҳ яратган мўъжиза олдидаги 
ҳайратидир. Бу ҳайратни беқиёс сатрларга Жа-
мол Камолнинг бетакрор қалами кўчира олган. 
Бу шеър дунё адабиётида денгизга бағишланган 
сара шеърлар сафидан жой ола билади ва бундай 
шеърлар шодаси соҳибини асрлардан опичиб ҳам 
ўта олади.
Лайло ШАРИПОВА, 
филология фанлари доктори
Ёш ўтган сайин шоирларда илҳом алангаси сўниб бориши, фикр тиниқлашса ҳам, 
илҳом завқи сусайиши мумкин. Аммо чин шоирнинг шеър завқи ёш довонларидан устун 

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling