5- laboratoriya ishi betonlar uchun yirik to‘ldirgich- shag‘altoshning xossalarini aniqlash


- ИШ. ҚУМНИНГ ЗИЧЛИГИНИ АНИҚЛАШ (дала усули билан)


Download 114.64 Kb.
bet5/5
Sana18.12.2022
Hajmi114.64 Kb.
#1028149
1   2   3   4   5
Bog'liq
Лаборатория -5

- ИШ. ҚУМНИНГ ЗИЧЛИГИНИ АНИҚЛАШ (дала усули билан)

Асбоблар. Пикнометр (зичликни аниқловчи асбоб), тарози, қуритиш жавони, элак.
Ишлаш тартиби. Қумнинг ҳақиқий зичлиги ҳажми 100 мл ва бўйнида белгиси бор


пикнометрда аниқланади. Қумнинг ўртача намунасидан 30-40 г тортиб олиб, думалоқ тешикли (тешикнинг диаметри 5 мм) ғалвирда эланади. Ғалвирдан ўтган қум бокс ѐки чинни косага солиниб, массаси ўзгармагунча қуритиш жавонида 110±5°С ҳароратда қуритилади. Сўнгра косани эксикаторда ўткир сульфат кислота ѐки сувсиз кальций хлорид тепасида тутиб, қум уй ҳароратигача совитилади. Қуритилган қумдан икки марта 10 г дан тортиб олинади ва улар алоҳида-алоҳида пикнометрга (10 г дан) солинади. Пикнометрлар тоза, қуритилган ва тарозида тортиб массаси аниқланган бўлиши лозим. Қум солинган ҳар бир пикнометр тарозида тортилади. Кейин уларга (ҳажмининг 2/3 қисмигача) дистилланган сув қуйилади ва аралаштирилади, кейин пикнометрлар қумли ѐки сувли ваннага қия ҳолда жойланади. Қум зарраларидаги ҳаво пуфакчаларини чиқариб юбориш учун пикнометрдаги сув (қум) қайнатилади; ҳаво пуфакчалари чиқиб кетгач, пикнометр латта билан артилади, уй ҳароратигача совитилади. Пикнометрга қўшимча дистилланган сув (бўйнидаги чизиқчага етказиб) қуйилади ва тарозида тортилади. Кейин пикнометрдан сув ва қум бўшатиб олиниб, пикнометр яхшилаб чайилади ва бўйнидаги чизиқчага етказиб дистилланган сув қуйилади ва яна тарозида тортилади. Қумнинг ҳақиқий зичлиги 0,01 г/см3 гача аниқликда ҳисобланади.








Олинган қум







Олинган ҳажм,

Сиқиб чиқарилган

Қумнинг зичлиги,







миқдори, г







см3

ҳажм, см3

г/ см3




1

























2






















Зичликнинг ўртача қиймати- . . . .г / см3







Ҳисоблаш формуласи: q






(mm1 )  c










( mm1m2m3 )
Бу ерда: m - пикнометрнинг қум билан биргаликдаги массаси, г; m1 - бўш пикнометрнинг массаси, г;
m2 - пикнометрнинг дистилланган сув билан биргаликдаги массаси, г;
m3 - дистилланган сув ва қум солинган пикнометрнинг ҳаво пуфакчалари чиқарилиб ташлангандан кейинги массаси, г;
с - сувнинг зичлиги, 1 г/см3 га тенг. Расм. Зичликни аниқловчи асбоб.
Download 114.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling